Ҳар куни пишлоқ еса нима бўлади? Врач жавоби

© Sputnik / Алексей ФилипповСыры из частной сыроварни "Кутаринская ферма" и яблоки в Пушкинском заповеднике.
Сыры из частной сыроварни Кутаринская ферма и яблоки в Пушкинском заповеднике.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Пишлоқ- тишларни мустаҳкамлаш ва иштаҳани яхшилаш учун ажойиб маҳсулот.
Владимир Мясников. Пишлоқ- тишларни мустаҳкамлаш ва иштаҳани яхшилаш учун ажойиб маҳсулот. Врач – диетолог Татьяна Разумовская РИА Новостига берган интервьюсида пишлоқнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.
Творог, гўштга қараганда пишлоқда оқсил кўпроқ.

Чарчоқдан халос бўласиз

100 грамм пармезан пишлоғида 35 грамм атрофида оқсил, гауде пишлоғида эса -23 гр. Таққослаш учун: творогда оқсил икки баробар кам- 10-13 грамм, ҳатто мол ва қўй гўштида ҳам 100 грамм маҳсулотга 18-12 грамм оқсил тўғри келади.
Оқсил- организм учун асосий “қурилиш” маҳсулоти. Оқсил етишмаслигининг биринчи белгиси: юз ва оёқ шишиши, тез-тез шамоллаш, лоҳаслик ва чарчоқ. Агар ушбу белгиларга эътибор қаратилмаса, оқибати анчайин жиддий бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, жисмоний фаоллиги юқори бўлмаган катта ёшли одамга бир суткада 45-55 грамм оқсил керак. Шунинг учун пишлоқни рациионга қўшиш лозим, дейди врач-диетолог.

Очлик ҳақида унутиб юборасиз

Ҳар хил пишлоқ турларига кўра, маҳсулотнинг калориялиги- 250 дан 400 килокалориягача. Қўп миқдордаги оқсил иштаҳани меъёрлаштиради ва шу билан ширинликдан тийиб туради. Маҳсулотда тўйинган ёғлар кўп, шу сабаб уни зарарли дейишади. Бироқ пишлоқ истеъмол қилиш ва организмда ёмон холестериннинг кўпайиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқликни аниқ кўрсатадиган ҳеч қандай тадқиқотлар йўқ.
“Пишлоқни ҳатто парҳездаги одамлар ҳам ейиши мумкин ва бунга бир қанча “баҳона”лар бор. Биринчидан, сарёғли бутерброд ҳақида унутиш лозим, модомики, пишлоқ ва сариёғ- таркибида жуда кўп ёғ бўлган маҳсулотлар. Иккинчидан, тузли пишлоқ сортидан воз кечиш лозим, чунки у организмда суюқликни ушлаб туради. Учинчидан эса, камроқ ёғи бўлган пишлоқ танлаш керак, масалан адыгей ёки моцарелла каби (иккала сортда ҳам 100 граммга 240 килокалория тўғри келади)- дея маслаҳат берди Татьяна Разумовская”.

Кайфиятингиз кўтарилади

Пишлоқда триптофан кўп. Бу серотонин синтези – қувонч гормони учун жавоб берадиган аминокислота бўлиб, шунингдек, қонда гемоглобин миқдори ҳамда уйқуни меъёрлаштирадиган мелатонин учун ҳам жавобгар.
Юз грамм пармезан пишлоғи кунлик триптофанга бўлган эҳтиёжни 190% , рокфорнинг эса 360 % ни қоплаши мумкин. Юмшоқ пишлоқлар ҳам фойдали: 100 грамм фета пишлоғи (қўй ва эчки сутидан тайёрланади) бир кунлик норманинг 85% ни қоплайди.

Кариес ва томир тортишишларидан “қутуласиз”

Пишлоқ кальцийга бой, шу сабаб ҳар ҳар куни уни истеъмол қилсангиз, тишлар ва суякларни мустаҳкамлайсиз. Кальцийга мушаклар камайиши, юракнинг бир маромда уриши, нерв импульсининг қандай берилиши ҳам боғлиқ. Организмга бу моддалар етишмаганида, одам ҳатто тўйиб ухлаганида ҳам доимий чарчоқни ҳис қилади. Тунлари оёқ томирларининг тортиши кузатилиши, терининг оқариб кетиши, кариес келиб чиқиши мумкин. 100 грамм қаттиқ пишлоқда – кальцийнинг бир кунлик нормаси (2000-2500 миллиграмм)мавжуд. Бундан ташқари, пишлоқда уни яхши ҳазм бўлиши учун D ва R витаминлари бор.

Пишлоқни қандай сақлаш ва истеъмол қилиш мумкин?

Одатда яримқаттиқ ва қаттиқ пишлоқлар музлаткичда икки ҳафта атрофида сақланади (агар улар қадоқланган бўлса), аммо, тўрт ойлаб ҳам сақланадиган пишлоқ сортлари бор, масалан бу гауда, голланд, масдам, рус пишлоқлари. Пармезаннинг яроқлилик муддати- олти ойгача.
Юмшоқ пишлоқлар (масалан камамбер) тезроқ еб қўйган маъқул- етти, ўн суткада. Агар музхонада сақланса, уй ойгача туради.
Пишлоқ хона ҳарорати билан турганда ширин ва хуштаъм бўлади. Шунинг учун уни музлаткичдан олибоқ, дарҳол еб қўйишга шошманг. Уни 30-40 дақиқада хона ҳароратига қўйинг.
Янгиликлар лентаси
0