Беш туманда ҳокимлар ўзгарди
© Sputnik / Ilya PitalevПортфель чиновника, фото из архива
© Sputnik / Ilya Pitalev
Oбуна бўлиш
Ромитан, Булунғур, Оқдарё, Косонсой ва Норин туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистоннинг бешта туманида янги ҳокимлар тасдиқланди. Қарорлар туманлар халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияларида қабул қилинди.
© Фото: хокимият Бухарской областиУмеджон Барноев
Умеджон Барноев
© Фото: хокимият Бухарской области
Бухоро вилояти Ромитан туман ҳокими лавозимига Умеджон Барноев тайинланди. У тайинловга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Умеджон Барноев бу лавозимда Хуршид Тоҳиров ўрнини эгаллади. Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Тоҳиров истеъфосини тушунтираётиб деди: “Унинг тажрибасини инобатга олиб бошқа масъул лавозимга тайинлашга қарор қилдик”.
© Фото: хокимият Самаркандской областиСамандар Астанов
Самандар Астанов
© Фото: хокимият Самаркандской области
Самандар Астанов Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Мазкур тайинловга қадар у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Туманнинг аввалги ҳокими Баҳодир Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
© Фото: хокимият Самаркандской областиШерзод Кудратов
Шерзод Кудратов
© Фото: хокимият Самаркандской области
Шерзод Қудратов вилоятнинг Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Мазкур тайинловга у Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Туманнинг аввалги ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Нажмиддин Сулаймонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Наманган вилояти Косонсой туманида ҳам ҳоким ўзгарди. Туманнинг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири бўлди.
© Фото: хокимият Наманганской областиДилмурод Кодиров
Дилмурод Кодиров
© Фото: хокимият Наманганской области
Бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилмурод Қодиров Косонсой туманининг янги ҳокими этиб тасдиқланди.
© Фото: хокимият Наманганской области Журабек Нурматов
Журабек Нурматов
© Фото: хокимият Наманганской области
Жўрабек Нурматов вилоятнинг Норин тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.