Аҳолининг айрим қатламига 800 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан декабрь ойида аҳолининг айрим тоифаларига бир марталик моддий ёрдам берилади.
ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.
2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
2021 йил давомида "темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;
18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
Янгиликлар лентаси
0