Нега планшет болалар учун хавфли - психолог фикри

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишШШкольники на уроке информатики с планшетным компьютером в руках
ШШкольники на уроке информатики с планшетным компьютером в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Телефон ёки планшетда ўйин ўйнаётганда болалар абстракт белгилар билан ишлайди. Болаларда мия қобиғи ҳали етишмаган бўлади, шунинг учун улар гаджетдаги ахборотларни катталардек қабул қилмайди.
Нейропсихология- психология ва неврология кесишмасидаги фанлараро йўналиш. Унинг мақсади - бош мия тузилишининг қандай боғланганлиги ва ақлий жараёнларни ўрганиш.
Россиядаги етакчи нейропсихологлардан бири Андрей Цветков тўрт ёшгача бўлган болаларга планшет беришни тавсия қилмайди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, охирги вақтда дунёда нутқ бузилиши ҳамда ақлий жараёнлар билан боғлиқ муаммолардан азият чекаётган болалар сони кўпайган.
Цветковнинг тушунтиришича, нейропсихологлар миянинг нормал ривожланиши ва патологияда қандай ривожланиши, шунингдек, мия тузилмалари белги функциясининг ривожланиши билан қандай боғлиқлиги ҳақида маълумотларни солиштиришни бошладилар. Масалан, катталарда нутқ, расмлар ва рақамлар бош мия қобиғига боғлиқ.
“Аниқ биламиз - болалар мия қобиғи етилмаган, ва яъни аҳолининг тўртдан бирида нутқ ва бошқа ақлий жараёнлар бузилишларни кузатяпмиз”, - дейди Андрей Цветков.
Нутқ бузилишининг сабабларидан бири бу гаджетлар сабаб келиб чиқаётган маълумотларнинг ҳаддан ташқари кўп юкланиши, қабул қилиниши. Цветковнинг фикрича, ҳозир болаларга қўйиладиган талабларнинг ҳаммаси ҳам оқилона эмас: баъзи ота-оналар болаларни мактабгача бўлган ёшда кўп ўқитиш керак деб ҳисоблайди. Бироқ бундай ҳаракатлар руҳий ҳолатининг кўпроқ юкламалар билан ишлашига олиб келмоқда.
“Кўпинча, 80-100 йиллар олдин пайдо бўлган ёш нормалари эксирган ва ҳозирги даврда болаларни бошқача ривожлантириш керак деган фикрни гапиришади. Агар сўнгги қирқ минг йил ичида ақлли инсон миясида ҳеч қанақа анотомик ўзгаришлар бўлмаганини ҳисобга олсак, юз йилда ақлий ривожланиш меъёрлари бузилган дея ҳеч тасаввур ҳам қила олмаймиз”, дея таъкидлади мутахассис.
Болаларда ЎРВИ нега қайталайди
Шу билан бирга, руҳиятга таъсир қиладиган омиллар ўзгариб бормоқда. Телевизор планшетга қараганда болага камроқ таъсир кўрсатар эди, чунки ҳатто экран қаршисида ўтирганда ҳам, бола ўйинчоқлар билан ўйнар ва тасаввур, ҳаракатчанликни ривожлантирарди.
“Қишлоқда вақтидан олдин болаларга болта берилмаганидек, мактаб ёшига етмаган болага ҳам планшет бериш мумкин эмас”, - дейди Андрей Цветков. Гаджетлар билан ўйнаётганда болалар абстракт белгилар билан ишлайди. Агар улар оддий ўйинчоқлар ўйнаса, психикаси бошқача ривожланади”, дея фикрини якунлади нейропсихолог.
Янгиликлар лентаси
0