Миграция сиёсати бўйича қатор йиғилишлар ўтказилади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтиш Премьер-министр РФ Д. Медведев
 Премьер-министр РФ Д. Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Миграция қонунчилигини қайта кўриб чиқиш керак - Дмитрий Медведев.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия миграция қонунчилигини қайта кўриб чиқиш керак, вазирликларнинг позициялари сезиларли даражада бир-биридан фарқ қилади, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев.
"Экспертларнинг фикрига кўра, миграция қонунчилигини унинг ҳуқуқий ва техник тузилишига янги ёндашувлар асосида қайта кўриб чиқиш зарур. Бу мураккаб вазифа, жуда хилма-хил меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Бўлиб ўтган муҳокама шуни кўрсатдики, бу масала бўйича вазирликлар ўртасида позициялар сезиларли даражада фарқланади" - деди Медведев.
Президент топшириғига асосан миграция сиёсати масалалари, жумладан, миграция қонунчилигини такомиллаштириш бўйича қатор учрашувлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0