https://sputniknews.uz/20211221/farmatsevt-mashhur-dorining-xavfidan-ogohlantirdi-21861307.html
Фармацевт машҳур дорининг хавфидан огоҳлантирди
Фармацевт машҳур дорининг хавфидан огоҳлантирди
Таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дорилар эҳтиётсизлик билан қабул қилинганда саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
2021-12-21T06:02+0500
2021-12-21T06:02+0500
2021-12-21T06:02+0500
жамият
шифокорлар тавсияси
дори
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0b/22146285_0:100:2593:1559_1920x0_80_0_0_0e35b75fdb6a41d1ff3d89190e459d1b.jpg
Таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дорилар эҳтиётсизлик билан қабул қилинганда саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақида Daily Express газетасига фармацевт Жулия Геррини сўзлаб берди.“Бундай дорилар шифокор рецептисиз сотилсада, уларни уч кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Мен ундан фақатгина зарурат туғилганда фойдаланишни маслаҳат бераман”, дея тушунтирди эксперт.Унинг сўзларига кўра, кодеинни тез-тез қабул қилиш жигар ва буйракка зарар келтириши ёки ўткир панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши) га олиб келиши мумкин. Дорини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш унга қарам бўлиб қолишга ҳам олиб келади.Препаратга ўрганиб қолиш эса узоқ муддатли психик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади хабарда.“Миянинг баъзи қисмлари зарарланиши, бу эса сурункали депрессия ва ташвишланиш ҳисларининг ривожланиб кетишига сабаб бўлади”, дея қўшимча қилди мутахассис.Агар бемор тавсия қилинган дозадан ортиқ истеъмол қилиш керак бўлганда, ёки дори олдингидек яхши таъсир кўрсатмаса, шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди.Герринининг маслаҳатига кўра, ҳар хил оғриқ қолдирувчи дориларни танлаш, препарат таркиби қандай бўлмасин, авваломбор, шифокорга мурожаат қилиш лозим.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0b/22146285_191:0:2402:1658_1920x0_80_0_0_190a681a04c0e85d9394ba1951ffdb89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дори зарарли дори оғриқ қолдирувчи дорилар
дори зарарли дори оғриқ қолдирувчи дорилар
Фармацевт машҳур дорининг хавфидан огоҳлантирди
Фармацевт Геррини: таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дориларни тез-тез қабул қилиш органлар билан муаммоларни келтириб чиқаради.
Таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дорилар эҳтиётсизлик билан қабул қилинганда саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақида Daily Express газетасига фармацевт Жулия Геррини сўзлаб берди.
“Бундай дорилар шифокор рецептисиз сотилсада, уларни уч кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Мен ундан фақатгина зарурат туғилганда фойдаланишни маслаҳат бераман”, дея тушунтирди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, кодеинни тез-тез қабул қилиш жигар ва буйракка зарар келтириши ёки ўткир панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши) га олиб келиши мумкин. Дорини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш унга қарам бўлиб қолишга ҳам олиб келади.
Препаратга ўрганиб қолиш эса узоқ муддатли психик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади хабарда.
“Миянинг баъзи қисмлари зарарланиши, бу эса сурункали депрессия ва ташвишланиш ҳисларининг ривожланиб кетишига сабаб бўлади”, дея қўшимча қилди мутахассис.
Агар бемор тавсия қилинган дозадан ортиқ истеъмол қилиш керак бўлганда, ёки дори олдингидек яхши таъсир кўрсатмаса, шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди.
Герринининг маслаҳатига кўра, ҳар хил оғриқ қолдирувчи дориларни танлаш, препарат таркиби қандай бўлмасин, авваломбор, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
ЎРВИ билан касалланганда қандай дориларни бир вақтда ичиш
мумкин эмасҚандай маҳсулотлар тромбоз
келтириб чиқарадиҚон босими пасайганда қандай маҳсулотларни истеъмол
қилиш керак