https://sputniknews.uz/20211221/davlat-oilaviy-tadbirkorlikni-qollab-quvvatlaydi-21880392.html
Давлат оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди
Давлат оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарориа мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади
2021-12-21T22:10+0500
2021-12-21T22:10+0500
2021-12-21T22:10+0500
иқтисод
тадбиркор
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/46/9654676_0:83:3072:1811_1920x0_80_0_0_2aee1438d538af525cf1430e0563ea54.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида: мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади.Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:Кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади.Чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади.“Етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.2022 йил 1 мартдан кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/46/9654676_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_8050ddeba45a84055bee840877ad612a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оилавий тадбиркорлик кредит имтиёзлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
оилавий тадбиркорлик кредит имтиёзлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
Давлат оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида: мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади.
Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:
аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;
Кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади.Чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади.
“Етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.
2022 йил 1 мартдан кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.
Томорқа ер эгаларига
кредит ажратиладиКелгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида
қандай чоралар кўриладиАйрим тадбиркорларга солиқларни кечиктириб
тўлаш имконияти бериладиОролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга қандай
солиқ имтиёзлари берилади