Россиянинг Ғарбга ультиматуми: у қабул қилинмаса нима бўлади?

© Sputnik / Алексей КуденкоВид на Покровский собор
Вид на Покровский собор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
Мана узоқ йиллардан буён Россияда қуйидаги сиёсий мем оммалашган: “Биз президентни у ўта Путин бўлгани учун эмас, балки етарлича Путин бўлолмагани учун танқид қиламиз”.
Бунинг маъноси яққол кўзга ташланади – миллий раҳбарнинг сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Россия фуқароларининг кўпчилиги, кўп холларда унинг қаттиққулроқ, қатъий ва кескинроқ бўлишини хоҳлашади.
Путинга хос вазминлиги, қарорларни босқичма-босқич қабул қилиш ва компромисс излаш, кези келганда дўқ-пўписа қилишга тўғри келган вазиятларда ўзини ўзини тута билиши ҳурматга сазовор, бироқ шу билан бирга бу, маълум кучлар томонидан кучсизлик, баъзида эса хаттоки миллат манфаатларига нисбатан хиёнат, деб саналади. Айниқса бу ташқи сиёсат билан боғлиқ бўлганда, ўтаватанпарварлар фикрига кўра, Россия президенти кўп йиллар давомида кечириб бўлмас юмшоқлик ва иккиланишга йўл қўймоқда.
Яхшиямки, Путиннинг бундай ёндашувини оқилоналиги ва стратегик тўғрилигини мамлакат фуқароларининг кўпчилиги тушунишади. Бироқ Москва кутилмаганда вазмин риторикадан воз кечиб, у ёки бу демарш қилса, оқибатда ҳар қандай вазият - асабийлашишга мажбур қилади – шунинг учун бу ҳар доим ўта оддий вазиятларнинг белгиси, бунинг ортида кутилмаган воқеалар ва туб ўзгаришларни кутиш мумкин.
Ўтган жумада Россия айнан шундай қилди – Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва НАТО билан оммага эълон қилинган шартнома лойиҳалари борасида экспертларнинг изоҳларида “қизил чизиқ” ва хаттоки “ультиматум” каби иборалар мунтазам учраб туриши бежиз эмас, баъзи интонацияларда эса иккиланиш ва ваҳима сезилмоқда.
Бекорга эмас. Россия давлати ундан исташган - айрим сиёсий кучлар эса ҳатто кўп йиллар давомида талаб қилган нарсани қилди. Бироқ бу қадам ташқи сиёсатимиз анъанавий чизиғига зиддирки, бу ғайриоддий нарса содир бўлаётганининг аниқ белгиси ҳисобланади. Гап ҳарбий масалалар ҳақида кетгани учун кучаниш ва асабийлашишга сабаблар янада кўпаяди.
Вазият қарийб саккиз йил давомида Россиянинг Ғарб билан муносабатлари бир қатор кескин инқирозларга учрагани билан янада оғирлаштирмоқда. Москвани турли вазиятларда гуноҳкор сифатида кўрсатувчи заҳарли ташқи сиёсат муҳитининг чийиллаган айбловларга шунчалар ўрганиб қолиндики, давлат раҳбарияти нима учун шу вақтда айнан шундай йўл тутилганини кечроқ тушунтиришга тўғри келади.
Ғарбда бизнинг давлатни Украинага нисбатан агрессив йўл тутаётгани хақидаги медиа-сиёсий дод-войи сабабларини нима учун ярим йил аввал тушунтирилмади. Нима учун Скрипаль ишидан сўнг ёки Донбасс осмонида уриб туширилган “Боинг” ёки бизнинг Сирияда кимёвий хужум уюштиришда айблаганда эмас? Нима учун ҳозир? Нима ўзгарди ва яна нимани кутиш керак?
Албатта бу саволга жавоб кўп қатлам ва турли жиҳатлар (нуқтаи назар)га эга.
Бироқ, бу гал ҳал қилувчи омил Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар, балки, кўпроқ сиёсий эмас, иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган жаҳондаги вазият ҳам асосий факторга айланди. Чунки АҚШ ва унинг европалик иттифоқдошларининг глобал устунлиги, иқтисодиёт соҳасига йўналишга қаратилган - улар ушбу тизимнинг асосий йўлбошчилари ҳисобланишади, ундан уларнинг ҳиссасига номутаносиб бонуслар олишади.
Шундай қилиб, эҳтимол ўтаётган 2021 йилнинг асосий воқеаси – бу сайёрага ёпирилиб келаётган глобал кризиснинг очиқ фазасига ўтиш бўлди, шу ўринда унинг кенгайиши Ғарбнинг ўзида бошланган.
АҚШ ва Европа давлатларининг молиявий ва тартибга солиш тузилмалари энди ўз фуқароларини юқори инфляция қисқа муддатли ва тез орада ҳамма нарса нормал ҳолатга қайтишига ишонтирмаяпти. Ишлаб чиқариш ва логистика занжирлари узилмоқда, кўплаб позициялар бўйича товар танқислиги ҳаётнинг кундалик қисмига айланмоқда. Энергетика инқирозга билан қопланмоқда, энергия ресурсларнинг нархлари эса рекорд ўрнатмоқда, бу эса фуқароларнинг ҳамёнига тобора кўпроқ таъсир қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги мутахассислари ўғитларнинг кескин танқислиги сабабли янги йилда глобал озиқ-овқат инқирозининг бошланиши ҳақида даҳшат билан башорат қилмоқда. Дунёнинг йирик фонд бозорларида улкан пуфакчалар шиширилган. Муаммолар рўйхатини узоқ вақт давом эттириш мумкин.
Баъзида содир бўлаётган ҳодисаларда ҳайратланарли нарсанинг ўзи йўқ деган фикр эшитилади - ахир циклик таназзуллар (рецессия) иқтисодий ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Масалан, 1970 йиллар Ғарб учун иқтисодий жиҳатдан жуда қийин бўлган, ўша пайтда йиллар давомида юқори инфляция билан яшаган - бу кўрсаткичларга, айтмоқчи, ҳали эришилгани йўқ. 2008-2009 йиллардаги инқироз даврида долларнинг муқаррар қулашини башорат қилган "кассандралар"(мифологик подишоҳ, саркарда) етарли эди, аммо ҳамма нарса озми-кўпми муваффақиятли ҳал қилинди.
Стандарт вазиятда бу далиллар ҳақиқатан ҳам таъсирли бўлар эди.
Аммо муаммо шундаки, биз мутлақо ностандарт вазиятда яшаяпмиз: глобал иқтисодий тизим ўзининг нормал форматдаги ривожланиш имкониятларини тўлиқ тугатди. Энди ҳар йили, ҳар ой ва ҳатто ҳар куни статус-квони сақлаб қолган ҳолда, Ғарб асосий фойда олувчи сифатида фавқулодда чораларга мурожаат қилиши керак. Улардан асосийси 2008-2009 йиллардаги инқирозни енгиш ва Ғарб марказлашган тизимнинг емирилишини кечиктириш (лекин бекор қилмаслик) учун бошланган миқдорий юмшатиш сиёсати эди. Бундан ташқари, иқтисодчилар орасида кенг тарқалган фикр - бу Ғарб бу қадам билан нафақат муқаррарликни кечиктирди, балки ундан ҳам каттароқ ҳалокатли келажакни кафолатлади.
Дарҳақиқат, юқори инфляция ва юқорида айтиб ўтилган бошқа муаммолар жаҳон иқтисодиётига кириб келган ва ҳеч нарса томонидан қўллаб-қувватланмайдиган улкан пул массаси Европа ва АҚШнинг тартибга солувчи органлари назоратидан чиқиб кетаётганидан далолат бермоқда. Вазият ҳозирда масъул тузилмаларнинг маъмурий чораларини эътиборсиз қолдирадиган ўзига хос мантиққа мувофиқ ривожланмоқда.
Агар шундай бўлса, Россия (шунингдек, Хитой ва жаҳон тизимини ўзгартиришга ҳаракат қилаётган бошқа кучлар) икки томонлама вазифага дуч келади. Бир томондан, уларга нисбатан босимни кучайтириш орқали АҚШни глобал тахтдан ағдаришни тезлаштириш учун имкониятлар ойнаси очилмоқда. Негаки Ғарбнинг заифлашуви анчадан бери давом этаётган бўлса-да, ўзини намоён қилган инқироз ҳодисалари жараённинг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганидан далолат беради, яъни имкониятдан фойдаланмаслик тентаклик.
Бу муҳим, чунки биз томонимиздан аслида миллий иқтисодиётнинг узлуксиз ишлаши ва бошқа давлатлар билан алоқа қилиш учун зарур бўлган муқобил-стратегик механизм ва процедураларни яратиш жараёни якунланди. Бу товарлар ишлаб чиқариш, маблағларни ҳаракати, пул ҳисоб-китоблари, ахборотни тарқатиш, манфаатларни мувофиқлаштириш ва бошқа нарсалар.
Бошқа томондан, ҳозирги позиция хатарларни, шу жумладан ҳарбий таҳдидларни кескин оширади, ахир маълумки, бурчакка тақалган ҳайвон айниқса хавфли бўлади. Ғарбий элитанинг таназзулини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг аксарияти ҳеч қачон шахсан қаттиқ қийинчиликларга дуч келмаган ва силлиқ кабинет карьерадан бошқа ҳеч нарсани билмайди, очиғи улар томонидан ноадекват ечимлар ва қадамларни истисно қилиб бўлмайди.
Агар Москва ташаббуслари шу нуқтаи назардан кўриб чиқилса, АҚШ ва НАТО билан шартномалар лойиҳалари, шунингдек, расмийларимизнинг баёнотлари бирданига иккала вазифани ҳал қилишга қаратилгани аён бўлади.
Биринчидан, аслида ва шаклида улар мунозаралар учун таклиф эмас, балки ҳақиқатда ультиматум – шарт қўймасдан таслим бўлиш талаби. Улар шунчаки Ғарбга яхши ечимни англатмайди - мағрурлик билан маҳкам туриш ва охир-оқибат Россия билан урушни бошлаш. Қандай ирғитишлар у томондан бошланганига қараганда, уни англаб етишмоқда.
Иккинчидан, бу ҳарбий муаммоларнинг максимал эътиборини ва Москванинг сиёсий расмий равишда адоватли риторика Россия воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига – ҳам ахлоқий, ҳам техник ҳам бошқа маъноларда тайёр. Ўтган йилларда қўлга киритилган обрўси руслар узоқ кутирмай - қуролни қўллайди - агар улар буни зарур деб ҳисобласалар.
Бу ерда Путиннинг сўзларини эслатиш зарур, агар Россия ёзда Қрим қирғоғида фитна уюштирган Британия ҳарбий кемасини чўктирганда ҳеч қандай кенг кўламли оқибатларни олиб келмасди: глобал матбуотда дод-фарёдни ҳисобга олмаганда. Шубҳасиз, ғарб бош штабларида ҳозир НАТОнинг ҳарбий объектлари Россия чегаралари яқинида операциялар режасини тузишмоқда, агар Москвада бирон нарса Россияга қарши деб фитна деб топилса, “чора кўрилади”, ҳеч қандай casus belli бу бўлмайди – аммо альянс у ерда думини қисиб, қочишга мажбур қилади.
Умуман олганда Россиянинг қатъий босими Ғарбдаги “иссиқ бошлар”ни совутишга қаратилган, шубҳасиз, уларнинг бошларига шубҳасиз мамлакатимизга қарши ҳарбий усулларни қўллаган ҳолда – Россия ҳисобидан, глобал инқирозни енгиш учун ажойиб усул деган фикр келади, бу ўтган асрдаги биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари натижалари бўлгани каби.
Йўқ, бу сафар Ғарб ўзи бунинг учун ҳақ тўлайди.
Янгиликлар лентаси
0