https://sputniknews.uz/20211220/maktablarda-yangi-yil-bayramini-nishonlashga-hech-qanday-cheklovlar-yoq--xtv-21858926.html
Мактабларда Янги йил байрамини нишонлашга ҳеч қандай чекловлар йўқ – ХТВ
Мактабларда Янги йил байрамини нишонлашга ҳеч қандай чекловлар йўқ – ХТВ
Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазирлиги мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ берди.
2021-12-20T14:22+0500
2021-12-20T14:22+0500
2021-12-20T14:22+0500
жамият
мактаб
янги йил
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/145/34/1453402_0:129:2902:1761_1920x0_80_0_0_5a13a31336404e0fe0fde428132dc988.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ берди.Эслатиб ўтамиз, унда мактаблар ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмаслиги (бошланғич синф хоналаридан ташқари) маълум қилинган эди.ХТВнинг янги хабарида вазирликнинг мактабларга Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини билдирган.Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.“Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз”, - дея қўшимча қилинган хабарда.Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Махсус комиссиянинг қарорига кўра давлат ташкилотларига Янги йил байрами муносабати билан корпоратив байрам тадбирларини ўтказиш тақиқлангани ҳақидаги хабар тарқалган эди, аммо бу борадаги расмий хабар эълон қилинмаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/145/34/1453402_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c41b197fd8b824f614e40452245b5c94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мактабларда янги йил байрами янги йилни нишонлаш хтв баёноти
мактабларда янги йил байрами янги йилни нишонлаш хтв баёноти
Мактабларда Янги йил байрамини нишонлашга ҳеч қандай чекловлар йўқ – ХТВ
Халқ таълими вазирлиги унинг биринчи хабари нотўғри талқин қилингани билдирилган.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактабларда Янги йил байрамини
нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча
изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, унда мактаблар ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмаслиги (бошланғич синф хоналаридан ташқари)
маълум қилинган эди.ХТВнинг янги хабарида вазирликнинг мактабларга Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини билдирган.
“Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.
“Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз”, - дея қўшимча қилинган хабарда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Махсус комиссиянинг қарорига кўра давлат ташкилотларига Янги йил байрами муносабати билан корпоратив байрам тадбирларини ўтказиш тақиқлангани ҳақидаги хабар тарқалган эди, аммо бу борадаги расмий хабар эълон қилинмаган эди.