https://sputniknews.uz/20211219/qondagi-qand-miqdorini-kamaytirib-yurish-uchun-nimalarga-ahamiyat-berish-lozim-21850157.html
Қондаги қанд миқдорини камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим
Қондаги қанд миқдорини камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим
Sputnik Ўзбекистон
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори Феруза Тоҳирова қондаги қанд миқдорини камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозимлиги ҳақида маълумот берди.
2021-12-19T19:29+0500
2021-12-19T19:29+0500
2021-12-19T19:29+0500
жамият
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21550978_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_97b51d61af21ff3c9906cc44580f6900.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова қондаги қанд миқдорини доимий тарзда камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим ҳақида маълумот берди.Кундалик рациондан енгил сингувчи углевод сақловчи маҳсулотлар (шакар, асал, ширин кондитер маҳсулотлари, мураббо, ширин ва газли ва сунъий бўёқли ичимликлар) чиқариб ташланиши керак.Шунингдек, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн қандли диабетнинг асосий сабабчисидир. Боиси касалликнинг 2-тури ривожланишига инсон танасида мушак тўқимасининг камайиб, ёғ тўқимасининг кўпайиши ҳисобланади. Аммо хасталик семиз бўлмаган инсонларда ҳам ривожланиши мумкин.Таъкидланишича, касалликнинг дастлабки белгилари кузатилгандаёқ шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ҳар бир киши ўзининг танаси вазнини назорат қилиб бориши, унинг меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги талаб этилади.Агар инсонда диабетга мойиллик бўлса ва у кучли қўрқувни бошдан кечирса, бу инсонда касалликка чалиниш эҳтимоли бор.Сурункали давом этувчи стресс ҳолатлари, уйқусизлик, гипертония касаллиги ҳамда қандли диабет 2-турига мойил бўлганларда айрим дори препаратларини мунтазам қўлланиши (айниқса, глюкокортикоид гуруҳига кирувчи) ушбу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.Меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қилиш ва энергияни сарф қилмаслик натижасида организмда энергия баланси бузилади. Одатдагидек сарф бўлмаётган энергия организмда гликоген ва ёғлар кўринишида тўпланиб боради.Тоҳирова бу жараён кучайиб боргани сари организмда инсулинга сезувчанлик камайиб бориши ва бу ҳолат углеводлар алмашинувининг бузилишига олиб келишини қайд этди.Яъни қандли диабет 2-турининг пайдо бўлиши ижтимоий ҳолатга эмас, балки камҳаракатлик, носоғлом ва ортиқча овқатланишга боғлиқ.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21550978_556:198:2832:1905_1920x0_80_0_0_021408cac223bb3ff7e92525c5079934.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қондаги қанд миқдори қанд миқдорини камайтириш
қондаги қанд миқдори қанд миқдорини камайтириш
Қондаги қанд миқдорини камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим
Шифокор: қондаги қанд миқдорини доимий тарзда камайтириб юриш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш даркор.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова қондаги қанд миқдорини доимий тарзда камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим ҳақида маълумот берди.
“Қондаги қанд миқдорини доимий тарзда камайтириб юриш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш – тўғри овқатланиш, серҳаракат бўлиш, шифокор назоратида бўлиб, дори воситаларни мунтазам қабул қилиш тавсия этилади”, - дейди мутахассис.
Кундалик рациондан енгил сингувчи углевод сақловчи маҳсулотлар (шакар, асал, ширин кондитер маҳсулотлари, мураббо, ширин ва газли ва сунъий бўёқли ичимликлар) чиқариб ташланиши керак.
Шунингдек, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн қандли диабетнинг асосий сабабчисидир. Боиси касалликнинг 2-тури ривожланишига инсон танасида мушак тўқимасининг камайиб, ёғ тўқимасининг кўпайиши ҳисобланади. Аммо хасталик семиз бўлмаган инсонларда ҳам ривожланиши мумкин.
Таъкидланишича, касалликнинг дастлабки белгилари кузатилгандаёқ шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ҳар бир киши ўзининг танаси вазнини назорат қилиб бориши, унинг меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги талаб этилади.
Агар инсонда диабетга мойиллик бўлса ва у кучли қўрқувни бошдан кечирса, бу инсонда касалликка чалиниш эҳтимоли бор.
Сурункали давом этувчи стресс ҳолатлари, уйқусизлик, гипертония касаллиги ҳамда қандли диабет 2-турига мойил бўлганларда айрим дори препаратларини мунтазам қўлланиши (айниқса, глюкокортикоид гуруҳига кирувчи) ушбу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қилиш ва энергияни сарф қилмаслик натижасида организмда энергия баланси бузилади. Одатдагидек сарф бўлмаётган энергия организмда гликоген ва ёғлар кўринишида тўпланиб боради.
Тоҳирова бу жараён кучайиб боргани сари организмда инсулинга сезувчанлик камайиб бориши ва бу ҳолат углеводлар алмашинувининг бузилишига олиб келишини қайд этди.
Яъни қандли диабет 2-турининг пайдо бўлиши ижтимоий ҳолатга эмас, балки камҳаракатлик, носоғлом ва ортиқча овқатланишга боғлиқ.
Қандли диабeтга чалинган болалар қандай парҳез
қилиши керакШифокор қандли диабетга қарши курашнинг асосий
қоидаларини санаб ўтди