https://sputniknews.uz/20211218/serbiya-rossiya-tufayli-gazdan-katta-mablag-tejab-qolmoqda---vuchich-21840180.html
Сербия Россия туфайли газдан катта маблағ тежаб қолмоқда - Вучич
Сербия Россия туфайли газдан катта маблағ тежаб қолмоқда - Вучич
Sputnik Ўзбекистон
Сербия Россия билан имзоланган газ етказиб бериш шартномаси туфайли кунига 8,6 миллион доллар тежаб қолмоқда.
2021-12-18T14:59+0500
2021-12-18T14:59+0500
2023-04-05T18:35+0500
дунёда
европа иттифоқи
европа
газ
иқтисод
газ қувури
сербия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1368/28/13682842_0:69:2294:1359_1920x0_80_0_0_364330c378eb9c88115b8a3aa15e8b9c.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Сербия президенти Александр Вучич мамлакат Россия билан ўз вақтида имзоланган шартнома туфайли катта маблағ тежаб қолмоқда. РИА Новости хабарига асосан.Сербия президенти айтишига кўра, унинг Россия президенти билан ноябрь ойида эришган келишувига мувофиқ, улар Россиядан газни 6 баробар арзон нархга сотиб олмоқда. "Агар шундай бўлмаганда 1 январдан бошлаб Сербия газ учун ҳар куни 17 миллион тўлаган бўларди. Ҳозир эса 1,6 миллон доллар тўламоқдамиз", - деди Вучич. Эслатиб ўтамиз, дунёда пандемия ҳукм сурган вақтда нефт ва газ нархи кескин тушиб кетган эди. Хусусан Европа бозорида табиий газ нархи 2020 йилнинг ёз фаслида ўзининг энг пастки нуқтасига етган ва ўтган йилнинг октябрь ойида секин аста кўтарилишни бошлаган эди. Ўшанда Европа компаниялари газ нарх ҳали пастга тушади, деган кутиш билан ўз заҳира омборларини тўлдиришмади. Устига устак Осиё бозорида суюлтирилган газ нархи кескин ошиши туфайли Европага газ етказиб берувчи АҚШ ва Қатар ўз маҳсулотларини тўлиқ Осиёга йўналтиришди. Натижада Еропа газ бозорида танқислик юзага келди, Россия газининг улуши 50%дан ортиб кетди. Бу ҳам етмагандан, "Шимолий оқим - 2"нинг ишга туширилмаслик ҳақида кун ора матбуотда пайдо бўлаётган хабарлар, бўшаб қолган омборхоналар, кириб келаётган қиш мавсуми - газ нархини тарихий максимумга чиқарган ва ундан ҳам баландга чиқариш эҳтимоли мавжуд.
европа
сербия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1368/28/13682842_0:0:2040:1530_1920x0_80_0_0_fa626b21c8664f7e291c7cd32bbefc98.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сербия россия газ шартнома тежаб қолиш
сербия россия газ шартнома тежаб қолиш
Сербия Россия туфайли газдан катта маблағ тежаб қолмоқда - Вучич
14:59 18.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Сербия Россия билан ўз вақтида имзоланган газ етказиб бериш шартномаси туфайли кунига 8,6 миллион доллар тежаб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Сербия президенти Александр Вучич мамлакат Россия билан ўз вақтида имзоланган шартнома туфайли катта маблағ тежаб қолмоқда. РИА Новости
хабарига асосан.
"Биз ҳозир газнинг 1000 метр кубини 270 доллардан сотиб олмоқдамиз. Биржада эса нархлар, айрим Европа сиёсатчиларининг ахмоқона баёнотлари оқибатида 1700 долларга чиққан ва ундан ҳам баландга чиқиши мумкин", - деди Вучич.
Сербия президенти айтишига кўра, унинг Россия президенти билан ноябрь ойида эришган келишувига мувофиқ, улар Россиядан газни 6 баробар арзон нархга сотиб олмоқда. "Агар шундай бўлмаганда 1 январдан бошлаб Сербия газ учун ҳар куни 17 миллион тўлаган бўларди. Ҳозир эса 1,6 миллон доллар тўламоқдамиз", - деди Вучич.
Эслатиб ўтамиз, дунёда пандемия ҳукм сурган вақтда нефт ва газ нархи кескин тушиб кетган эди. Хусусан Европа бозорида табиий газ нархи 2020 йилнинг ёз фаслида ўзининг энг пастки нуқтасига етган ва ўтган йилнинг октябрь ойида секин аста кўтарилишни бошлаган эди. Ўшанда Европа компаниялари газ нарх ҳали пастга тушади, деган кутиш билан ўз заҳира омборларини тўлдиришмади.
Устига устак Осиё бозорида суюлтирилган газ нархи кескин ошиши туфайли Европага газ етказиб берувчи АҚШ ва Қатар ўз маҳсулотларини тўлиқ Осиёга йўналтиришди. Натижада Еропа газ бозорида танқислик юзага келди, Россия газининг улуши 50%дан ортиб кетди.
Бу ҳам етмагандан, "Шимолий оқим - 2"нинг ишга туширилмаслик ҳақида кун ора матбуотда пайдо бўлаётган хабарлар, бўшаб қолган омборхоналар, кириб келаётган қиш мавсуми - газ нархини тарихий максимумга чиқарган ва ундан ҳам баландга чиқариш эҳтимоли мавжуд.