Ҳар қандай хавфга тайёр: Қамчиқ довонида ўқув машқлар - видео

© МЧС УзбекистанаСовместное командно-штабное учение на перевале "Камчик"
Совместное командно-штабное учение на перевале Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2021
Oбуна бўлиш
"Қамчиқ" довонида ФВВ, ИИВ, ССВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Темир йўллари иштирокида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Шу кунларда (17-18 декабрь) "Қамчиқ" довонида Фавқулодда вазиятлар давлат тизими кирувчи 40 дан ортиқ ташкилот куч ва техник воситалари жалб этилган ҳолда қўмондон-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Қўмондон-штаб ўқув машғулотлари давомида "Тошкент-Ўш" халқаро автомобиль йўлининг ушбу стратегик қисмида содир бўлиши мумкин бўлган воқеалар ривожининг турли сценарийлари бўйича қутқарув ҳаракатлари машқ қилинди.
Булар 15 га яқин эпизодлар:
қор кўчкиси содир бўлган тақдирда қутқарув кучларининг ҳаракатлари;
ёнғиндан кейин содир бўлган йирик аварияни бартараф этиш;
аҳолини эвакуация қилиш ва жойлаштириш;
вайроналар остидан жабрланганларни қидириш;
кучли таъсир этувчи зарарли моддаларни ташиш вақтида тўкилиши оқибатида жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва зарарсизлантириш тадбирлари ва бошқалардир.
Қўйилган вазифаларни амалга оширишга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг энг замонавий техникалари ва мутахассислари ва бошқа тузилмалар жалб этилди.
Янгиликлар лентаси
0