Бозорларда картошка ва сабзи нархи ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи (15 декабр) қуйидагича:
суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000-68 000 сўм;
қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000-80 000 сўм;
картошка (1 килограмм) — 3 000-6 500 сўм; (Ўтган ҳафтада 3 000-7 500 сўм)
пиёз (1 килограмм) — 1 200-4 000 сўм;
сабзи (1 килограмм) — 1 000-4 500 сўм; (1 000-5 500 сўм)
тухум (10 дона) — 7 000-15 000 сўм;
гуруч (1 килограмм) — 4 500-17 500 сўм;
ўсимлик ёғи (1 литр) — 13 600-24 000 сўм;
шакар (1 килограмм) — 7 500-10 500 сўм.
Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Янгиликлар лентаси
0