БМТ Россиянинг нацизмни улуғлашга қарши резолюциясини қабул қилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЗал Генассамблеи ООН в Нью-Йорке
Зал Генассамблеи ООН в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2021
Oбуна бўлиш
Янги резолюция ирсий дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини, жумладан қонунчилик даражасида ҳам бартараф этишга чақиради.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Россия Федерацияси томонидан таклиф қилинган нацизмни улуғлашга қарши кураш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
"Расизм ва ирсий дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини олқишлайдиган нацизм ва неонацизмни улуғлашга қарши қаратилган ҳужжатни ёқлаб 130та давлат овоз беришди. Фақат АҚШ ва Украина қарши овоз берди, яна 49та давлат овоз бермади", - дейилган хабарда.
Янги резолюция давлатларни Иккинчи жаҳон уруши якунларини қайта кўриб чиқиш, ўша вақтларда инсониятга қарши амалга оширилган жиноятларни инкор этишга қарши чоралар кўришга чақиради.
Шунингдек, ирсий дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини, жумладан қонунчилик даражасида ҳам бартараф этишни талаб қилади.
Резолюция муаллифлари нацизмни улуғлаш ва тарғиб қилиш ҳолатларини кескин қоралаб, ушбу иллатларни улуғлайдиган суратлар чизиш, нацизмни таълим материалларига киритиш, Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонлари шарафига қўйилган ёдгорликларни таҳқирлашни кескин қоралашган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Россия нацизмни улуғлашга қарши резолюциясининг лойиҳасини қабул қилган эди. Ўшанда ҳам ҳужжатга 130 давлат "ҳа" деб жавоб берган, 51 давлат жавоб бермаган, АЫШ ва Украина қарши овоз берган эди.
Янгиликлар лентаси
0