ЎРВИ билан касалланганда қандай дориларни бир вақтда ичиш мумкин эмас?

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМедикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте
Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Oбуна бўлиш
Шифокорнинг сўзларига кўра, айрим дориларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш қон кетиши ва бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. “Кўп ҳолларда одамлар “оддий” шамоллашда шифокорга мурожаат қилмайди, балки халқ табобати ёки одатий дорилар билан даволанишни афзал кўради. Аммо, баъзи дориларни бирваракайига қабул қилиш ёрдам бермаслиги, аксинча, саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин”, дея огоҳлантирди шифокор.
“Агар аллергияга қарши дори билан бирга йўталга қарши сироп қабул қилинса, препаратнинг заҳарли дозаси организмда йиғилиб қолиши мумкин”, дейди Россия пойтахти бош клиник фармакологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мария Журавлева “Москва”га берган интервьюсида
Бунақаси тез-тез содир бўлиб туради: аллергия вақтида антигистамин курслари билан бирга қабул қилган ҳолда, йўтал ва бурун оқишида одамлар шифокор рецептисиз “зарарли бўлмаган” сироплар ҳам қабул қилишни бошлайди. Иккала препаратларда ҳам фаол моддалар бир хил, агар улар бир вақтнинг ўзида қабул қилинса, доза ошиб кетиши мумкин. Бундай вақтда беморда уйқу бузилиши, иш вақти уйқучанлик, лоҳаслик кузатилади.
Шунингдек, иситма туширадиган восита билан тромбга қарши препаратни қабул қилиш мумкин эмас.
“Шифокор маслаҳатисиз антикоагулянтлар қабул қилиш мумкин эмас. Улар томирларда тромблар келиб чиқиши билан боғлиқ касалликларни олдини олиш мақсадида рецепт бўйича тавсия қилинади. Иккала дорини бирга қабул қилиш ўта хавфли эканлигини доимо ёдда тутиш лозим”, дейди Журавлева.
Шифокорнинг огоҳлантиришича, айниқса, кекса одамлар учун бундай препаратларни бирга қабул қилиш хавфли: уларда бу дорилар комбинацияси қон кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0