"Омикрон” биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ
© Pixabay / Alexandra KochШтамм омикрон
© Pixabay / Alexandra Koch
Oбуна бўлиш
Жаҳон олимлари хулосасига кўра, "Омикрон" штамми ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва у коронавируснинг бошқа штаммларидан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. "Омикрон” штамми биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин, деб ЖССТ баёнотидан иқтибос келтирмоқда Ўзбекистон ССВ.
Хабарда айтилишига кўра, "омикрон"нинг инсоният ҳали билмайдиган хавфли хусусиятлари бўлиши мумкин.
Ҳозиргача "Омикрон" штамми ҳақида аниқланган фактлар қуйидагилардир:
"Омикрон"нинг хавфли жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмагани ва баҳоланмаганин. Шу боис у биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиб чиқиши мумкин - ЖССТ.
"Омикрон" жуда тез суръатда тарқалмоқда. Бугунги кунда ушбу штамм аниқланган мамлактлар сони 77тага етган. Касалланишлар сони кескин кўпайиши билан шифохоналарда ўрин-жойлар етмай қолиши хавфи бор - ЖССТ.
“Омикрон”ни фақат коронавирусга қарши вакциналар билангина тўхтатиб қололмаймиз. Бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кучайтиришимиз шарт. Жумладан, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, бино ва хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарур - ЖССТ, Т. Гебрейесус.
“Омикрон” ва “дельта” штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиб, инсон танаси ҳужайраларига киргач, янги, янада хавфли вирус тури пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. "Омикрон" коронавируснинг енгилроқ штамми, деб ўйлаш хатодир - “Moderna” компаниясининг бош тиббиёт мутахассиси Пол Буртон.
“Омикрон” ҳозир бизга маълум бўлганидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин - Йоханнесбургдаги Витватерсранда университети тадқиқотчиси Шабир Мадҳи.
“Делта” билан касалланган ҳар бир бемор бу вирусни ўртача 0,8 кишига юқтирган бўлса, “Омикрон”га чалинган киши 3-3,5 кишига юқтириши мумкин - Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова.
“Омикрон” бронхларда “дельта”га қараганда 70 марта тезроқ кўпаяди - хитойлик олимлар ўтказган тадқиқот натижасида аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси ўтказган лаборатория синовларига кўра, компаниянинг рекомбинант вакцинаси коронавируснинг "омикрон" штаммига қарши "юқори самарадор" деб топилган.
Шунингдек , ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси ўлимдан - 100%, "дельта-штамм"дан - 80% даражасида самарадорлик намойиш қилган.
"Омикрон" штамми
Илк бор 11 ноябрь куни Ботсванада аниқланган "омикрон" штмми ундан сўнг ЖАРда,кейин Гонконг ва бошқа давлатларга тез тарқалиб кетган эди. Бугунги кунда "омикрон" штамми дунёнинг 63 мамлакатида аниқланган.
Ҳозирга қадар ўтказилган изланишлар натижасида омикрон штаммининг ўта юқумлилиги, коронавируснинг бошқа штаммларидан устун келиши аниқланган. Масалан ЖАРда "омикрон" пайдо бўлганидан сўнг бир ой ичида "дельта" штаммни сиқиб чиқарган.
Россиялик вирусологларнинг дастлабки хулосасига кўра "омикрон" штамми "табиий вакцина" бўлиши мумкин. Чунки коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганларда касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари жуда кам учрайди. Лекин "омикрон"га чалиниб кейин тузалганларда коронавируснинг бошқа штаммларига қарши иммунитет пайдо бўлади, деб хабар қилишган эди.