https://sputniknews.uz/20211216/is-gazidan-zaharlanish-va-yonginlarning--asosiy-sababi-malum-boldi-21812881.html
Ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг асосий сабаби маълум бўлди
Ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг асосий сабаби маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу йилнинг 15 декабрга қадар Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли 125 киши вафот этган, 115 киши жабрланган.
2021-12-16T13:14+0500
2021-12-16T13:14+0500
2021-12-16T13:14+0500
жамият
газ
ёнғин
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/15/18440890_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c77fa99194aacf5b0940ae0666a6dd16.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги вақтларда ис газидан заҳарланиш, иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиши ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда. Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:Шунингдек, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ҳам кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда, - дейилган хабарда. Мутахассислар хулосасига кўра, Республикада содир бўлаётган жами ёнғинларнинг 36,3% электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 27,1% очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 13,6% иситиш печларини қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши, 9,9% болалар шўхлиги оқибатида ва 3% газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган. Фавқулодда вазият юз берганда, “104” рақами орқали газ хизматига ёки “101” телефон рақами орқали ёнғин-қутқарув хизматига хабар беринг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/15/18440890_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_30395a98832121ef88c1d11c22aafc76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ис газидан заҳарланиш ҳаво-газ аралашмаси чақнаши вафот этган жабрланган
ўзбекистон ис газидан заҳарланиш ҳаво-газ аралашмаси чақнаши вафот этган жабрланган
Ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг асосий сабаби маълум бўлди
Ушбу йилда Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида 125 киши вафот этган.
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги вақтларда ис газидан заҳарланиш, иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиши ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда.
“Hududgazta’minot” АЖ хабарига кўра, 2021 йил 15 декабрга қадарЎзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли 125 киши вафот этган, 115 киши жабрланган.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш шулар жумласидан.
Шунингдек, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ҳам кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда, - дейилган хабарда.
Мутахассислар хулосасига кўра, Республикада содир бўлаётган жами ёнғинларнинг 36,3% электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 27,1% очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 13,6% иситиш печларини қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши, 9,9% болалар шўхлиги оқибатида ва 3% газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган.
Фавқулодда вазият юз берганда, “104” рақами орқали газ хизматига ёки “101” телефон рақами орқали ёнғин-қутқарув хизматига хабар беринг.