Россия ва Хитой лидерлари қандай масалаларни муҳокама қилди

© POOL / Медиабанкка ўтишПереговоры президента РФ В. Путина с председателем КНР Си Цзиньпином
Переговоры президента РФ В. Путина с председателем КНР Си Цзиньпином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Oбуна бўлиш
Путин Си Цзиньпин билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия ва Хитой етакчиларининг суҳбати 1,5 соат давом этди, деди президент ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Путин ва Си Цзиньпин икки томонлама муносабатлар ва халқаро кун тартибига тўхталди. Томонлар феврал ойида учрашув ўтказиш ва Хитойда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида биргаликда иштирок этишдан умидвор эканликларини билдирди.
Шундан сўнг музокаралар ёпиқ эшиклар ортида давом этди.
“Асосийси, суҳбат жуда самарали бўлди, бу икки ҳамкасб, икки дўст, икки буюк дўстона давлатларининг раҳбарлари ўртасидаги суҳбат”, — деди Ушаков журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Москва Пекинни АҚШ ва НАТО билан Россия учун хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларнинг бориши ҳақида хабардор қилади.
Хитой Россиянинг АҚШ ва НАТОга хавфсизлик кафолатлари бўйича қўйган талабларини қўллаб-қувватлайди.
Савдо операциялари учун бошқа давлатлар таъсирида бўлмайдиган мустақил молиявий тузилма яратишга келишиб олинди.
АҚШ томонидан ташкил этилган "Демократия саммити" ҳам муҳокама қилинди – у қарама-қарши ва янги бўлиниш чизиқларини жорий қилади.

COVID-19га қарши кураш

Давлат раҳбарлари коронавирус пандемиясига қарши курашда тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
“Россиянинг “Спутник V” ва Спутник Лайт” вакциналарини Хитойда ишлаб чиқаришни ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди”, — деди Ушаков.
Гап йилига 150 миллиондан ортиқ доза чиқариш ҳақида кетмоқда, деди у.

AUKUS блоки

Яна бир мавзу AUKUS блокининг (АҚШ, Буюк Британия, Австралия) ташкил этилиши бўлди, бу эса, етакчиларнинг фикрича, ядро мувозанатини бузади ва Осиё-Тинч океани минтақасида кескинликни ошириб юборади.
"Америкаликларнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги мавжуд вазиятни қайта қуришдаги фаоллигидан хавотир билдирилди. Ва шу муносабат билан, биз томондан ҳам, Хитой томонидан ҳам Ҳинд-Тинч океани Quad ва Америка-Англия-Австралия иттифоқи AUKUS каби янги иттифоқларнинг яратилишига салбий баҳо берилди", - тушунтирди ёрдамчи.

НАТО атрофидаги вазият

Путин Си Цзиньпинга америкалик ҳамкасби Жо Байден билан бўлган музокаралар ҳақида маълумот берди. ХХР раиси Россиянинг НАТО кучлари тўпланиши муносабати билан ғарбий чегараларда хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларини қўллаб-қувватлади.
Россия президенти ва раис “Сибир кучи-2” газ қувури орқали ёқилғи етказиб бериш масаласига ҳам тўхталиб ўтди, деди Ушаков.
Бундан олдинги саммит ҳам онлайн тарзда ўтказилган эди. У 28 июн куни бўлиб ўтди ва Россия-Хитой яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллигига тўғри келди.
Янгиликлар лентаси
0