https://sputniknews.uz/20211215/radioaktiv-chiqindilar-miqdori-haqida-ilk-bor-xabar-qilindi-21796147.html
Радиоактив чиқиндилар миқдори ҳақида илк бор хабар қилинди
Радиоактив чиқиндилар миқдори ҳақида илк бор хабар қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бир неча миллион тонна радиоактив чиқиндилар бор, лекин радиация юқори бўлган ҳудудлар йўқ - Саноат хавфсизлиги қўмитаси.
2021-12-15T10:14+0500
2021-12-15T10:14+0500
2021-12-15T10:14+0500
жамият
ядросиз дунё
хавфсизлик
аэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15762934_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_9c3fcbfcb1cbae3f723cd405f108dc4c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистонда радиоактив чиқиндилар бор, лекин радиация юқори бўлган ҳудудлар йўқ, деб хабар қилишди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги қўмитаси мутасаддилари.Шу билан бирга Ўзбекистонда радиация миқдори нормадан юқори бўлган ҳудудлар мавжуд эмас, деди Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Сардорбек Якубеков. "Юртимизда атроф-муҳитни мониторинг қилиш бўйича махсус дастур қабул қилинган. Дастурга асосан, экология ва геология қўмиталари билан ҳамкорликда керакли мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Мониторинг натижалари эса юртимизда сўнгги йилларда радиация миқдори нормадан юқори бўлган ҳудудлар мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда", — дея таъкидлади мутахассис. Матбуот анжуманида хабар қилинишига кўра, Ўзбекистоннинг ушбу радиоактив чиқиндилар жойлашган ҳудудларини экологик соғломлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган. Ушбу маблағлар ташкил қилинган гуруҳ фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ҳамда Янгиобод ва Чоркесар шаҳарчаси атрофида сақланаётган радиоактив чиқиндиларни экологик соғломлаштиришга йўналтирилади. Жисмоний ишлар бошланиши 2022 йилнинг 3 чорагида кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15762934_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_7edfb6875759c22e4a0569f1f2398694.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон радиоактив чиқиндилар радиация саноат хавфсизлиги қўмитаси
ўзбекистон радиоактив чиқиндилар радиация саноат хавфсизлиги қўмитаси
Радиоактив чиқиндилар миқдори ҳақида илк бор хабар қилинди
Ўзбекистонда бир неча миллион тонна радиоактив чиқиндилар бор, лекин радиация юқори бўлган ҳудудлар йўқ - Саноат хавфсизлиги қўмитаси.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистонда радиоактив чиқиндилар бор, лекин радиация юқори бўлган ҳудудлар йўқ, деб хабар қилишди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги
қўмитаси мутасаддилари.
Ушбу радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна, Қирғизистонда - 132млн. тонна, Тожикистонда - 42 млн.тонна.
Шу билан бирга Ўзбекистонда радиация миқдори нормадан юқори бўлган ҳудудлар мавжуд эмас, деди Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Сардорбек Якубеков.
"Юртимизда атроф-муҳитни мониторинг қилиш бўйича махсус дастур қабул қилинган. Дастурга асосан, экология ва геология қўмиталари билан ҳамкорликда керакли мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Мониторинг натижалари эса юртимизда сўнгги йилларда радиация миқдори нормадан юқори бўлган ҳудудлар мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда", — дея таъкидлади мутахассис.
Матбуот анжуманида хабар қилинишига кўра, Ўзбекистоннинг ушбу радиоактив чиқиндилар жойлашган ҳудудларини экологик соғломлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.
Ушбу маблағлар ташкил қилинган гуруҳ фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ҳамда Янгиобод ва Чоркесар шаҳарчаси атрофида сақланаётган радиоактив чиқиндиларни экологик соғломлаштиришга йўналтирилади. Жисмоний ишлар бошланиши 2022 йилнинг 3 чорагида кутилмоқда.