Пала-партиш қурилишга йўл қўймаслик керак - президент Денов сабоқи ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасига бир ой ичида бача ноқонуний қурилган ва стандартларга жавоб бермайдиган бино иншоотлар рўйхатини тузиш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак - деди Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.
"Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт" - деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилди.
Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Деновдаги воқеа тафсилотларини телевидение орқали батафсил кўрсатишни топширди. Токи бундай ҳодиса қайтарилмаслиги керак, деди президент.
Келажакда бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳар қандай ноқонуний қурилишларни, техника хавфсизлигига, қурилиш стандартларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларни рўйхатга олиш ва чора кўриш вазифаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Денов шаҳрида жойлашган "Инденим" савдо марказида тунда кучли портлаш содир бўлган эди. Унинг оқибатида 2 киши қурбон бўлган 9 киши жароҳатланган. Дастлабки хулосаларга кўра, бахтсиз ҳодисанинг сабаби газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиққан. Айнида дамда ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят иши очилган ва текширув олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0