Ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2021
Oбуна бўлиш
Андижонда ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими ишдан ҳайдалди
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди, деб хабар қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муомалада бўлди" изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.
Текширув якунига кўра, 2021 йил 27 ноябрь куни хизмат мобайнида, ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот давомида оғир-вазмин бўлмасдан, мулоҳаза билан иш олиб бориш ўрнига, фуқарога баланд овозда, қўпол муносабатда бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Бадинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қилинди.
Янгиликлар лентаси
0