“Уралхим” ва "Ўзкимёсаноат" инвестицион келишувга эришишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял главу российской компании "Уралхим"
Президент Узбекистана принял главу российской компании Уралхим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Oбуна бўлиш
"Уралхим" ва "Ўзкимёсаноат" ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистон кимё саноатини янада ривожланиши, ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар янги жаҳон бозорларини эгаллаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. "Ўзкимёсаноат” АЖда Россининг “Уралхим” АЖ бош директори Дмитрий Мазепин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Ўзкимёсаноат".

Учрашув доирасида Ўзбекистон кимё саноатини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, бир қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув асосида “Йўл харитаси” имзоланди, - дейилган хабарда.

Ана шудай лойиҳалар орасида қуйидагидар бор:
Тошкент вилоятида янги фосфорли ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
“Навоийазот” АЖ негизида ташкил этилаётган кимёвий кластерда кичик ҳажмли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
“Деҳқонобод калий заводи” АЖда тоғ-кон ишларининг самарадорлигини ошириш, кабилар бор.
Учрашувда, “Уралхим” АЖ бош директори Мазепин Ўзбекистонда сўнгги беш йилда олиб борилган макроиқтисодий кўрсаткичларни ривожлантириш, давлат иштирокидаги корхоналар трансформациясини амалга ошириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
© УзкимёсаноатПереговоры "Уралхим" и "Узкимёсаноат"
Переговоры Уралхим и Узкимёсаноат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Переговоры "Уралхим" и "Узкимёсаноат"
Шунингдек, Мазепин "Уралхим" томонидан Ўзбекистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари натижасида Ўзбекистон кимё саноатини янада ривожланишига, ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар янги жаҳон бозорларини эгаллашига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, “Уралхим” АЖ директорлар Кенгаши аъзоси ва бош директори Дмитрий Мазепинни 9 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0