Ўн саккиз ёшли йигитга онасининг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди

© Минздрав УзбекистанаМать стала донором печени для сына
Мать стала донором печени для сына - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Oбуна бўлиш
Навоий вилоятининг "Работ" маҳалласида яшовчи 18 ёшли Ферузбек Шамсиддиновга унинг 44 ёшли онаси Гулчеҳра Йўлдошеванинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор Кароли синдромига чалинган беморда мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди, деб ҳабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.
Ўн икки соат давом этган ушбу жарроҳлик амалиёти хирург, профессор Миршавкат Акбаров бошчилигидаги ўзбекистонлик шифокорлар томонидан мустақил амалга оширилди. Ҳозир ҳар иккала беморнинг ҳам аҳволи яхши, донор эса палатага олинган.
© Минздрав УзбекистанаМать стала донором печени для сына
Мать стала донором печени для сына - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Мать стала донором печени для сына
Маълум бўлишича, дастлаб беморнинг акаси донорликка тайёрланган, лекин кейинчалик анатомик хусусиятлари унинг донор бўла олмаслигини кўрсатган. Унинг онаси текширилганда, жигарнинг бир бўлагини олиш учун барча кўрсаткичлар мос келган. Бироқ ортиқча вазнга эга бўлгани учун Гулчеҳра опа бир ой ичида 10 килограммга озишига тўғри келган.

— Ҳар қандай она учун фарзандининг хасталиги энг оғир синов, — дейди Гулчеҳра опа, — Ўғлимнинг дардга чалиниши менга қаттиқ зарба бўлди. Бошида тушкунликка тушиб қолдим. Сабаби авваллари жигар кўчириш операцияси чет мамлакатларда ўтказилар, бунга эса ҳар кимнинг ҳам қурби етавермасди. Бироқ юртимизда ҳам бу касалликни даволаш йўлга қўйилганини билгач, кўнглим таскин топди. Ўғлим соғайиб кетиши учун нафақат жигаримнинг бир бўлагини, балки жонимни беришга ҳам тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб, фарзандимнинг соғлиги учун курашаётган барча шифокорларга миннатдорлик билдираман.

- Бемор ёш бўлгани ва касаллик ирсий экани ҳамда ҳеч қандай вирусли инфекция йўқлиги сабабли Ферузбек операциядан сўнг ўзини тез тиклаб олади, дейди уни операцияга тайёрлаган шифокор Азимжон Усмонов. Шифокор бу йил ўнлаб ҳамкасблари қатори Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий марказида малака ошириб қайтган ёш жарроҳлардан.
Хабарда айтилишига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азият чекади. Улардан 500 нафари жигар трансплантациясига муҳтож. 2021 йилда академик В. Воҳидов номидаги тиббиёт марказида ўзбекистонлик шифокорлар томонидан мустақил 6 та жигар кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилди.
Янгиликлар лентаси
0