Бу йил Ўзбекистон ЯИМи 7%гача ўсиши кутилмоқда - ХВЖ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМеждународный валютный фонд
Международный валютный фонд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2020 йилда бошланган иқтисодий ўсиш 2021 йилда ҳам давом этмоқда. Ушбу йилда ҳам иқтисодий ўсиш 7%га яқин бўлиши кутилмоқда, - ХВЖ.
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМи 7% ўсишини башорат қилмоқда. Фонд хабарига кўра, Республика коронавирус пандемиясини енгиб ўтиб ўз иқтисодини тикламоқда. Бу ҳақида Молия вазирлигига асосланиб РИА Новости хабар қилмоқда.
"Ўзбекистон пандемияни нисбатан яхши ўтказди. 2020 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб иқтисодий фаоллик оша бошлади ва 2021 йилда ҳам давом этди. Ушбу йилда ҳам иқтисодий ўсиш 7%га яқин бўлиши кутилмоқда", - дейилган хабарда.
Шундай бўлсада, экспертлар хулосалига кўра, Ўзбекистонда инфляция даражаси нисбатан юқори -10% миқдорида бўлиб қолмоқда. Бунга жаҳон бозорларида озиқ-овқат ва хом-ашё нархлари ўсиши ҳам босим ўтказмоқда.
ХВЖ мутахассислари, шунингдек, 2022 йилда ҳам Ўзбекистон иқтисоди ўсиши 6% даражасида сақланиб қолишини, лекин бу жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиши ҳам прогноз қилишмоқда. Бунга коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши эҳтимоли, шунингдек Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларининг иқтисодий ўсиши секинлашиши, олтин ва бошқа хом-ашё нархлари ҳам катта таъсир қилиши мумкин, дейилган хабарда.
Маълумот учун, 2-10 декабрь кунлари ХВЖнинг миссияси Ўзбекистонда бўлган эди. Ушбу йилнинг июль ойида Ўзбкистон Маркзий банки 2021 йилда ўсиш прогнозини 6,8%гача оширган эди.
Янгиликлар лентаси
0