https://sputniknews.uz/20211209/rossiya-2022-yilda-migrantlardan-voz-kechadimi-21730538.html
Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечадими?
Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечадими?
Sputnik Ўзбекистон
Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кеча оладими? Саволга Россия мигрантлар федерацияси (ФМР) президенти Вадим Коженов жавоб берди.
2021-12-09T19:16+0500
2021-12-09T19:16+0500
2023-04-05T18:35+0500
миграция
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/09/21725572_273:237:3072:1811_1920x0_80_0_0_885424139568c73486c7ad9aa1212f1c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Москва мэрияси қурилиш майдонларида мигрантлардан бутунлай воз кечиш нияти ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда. Бунга ишчи кучи етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди. Улар, ўз навбатида, пандемия даврида ишчиларнинг оммавий равишда мамлакатни тарк этиши туфайли пайдо бўлди.Ҳақиқатда ҳам вазият шундайми ва Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кеча оладими? Саволга Россия мигрантлар федерацияси (ФМР) президенти Вадим Коженов жавоб берди.Биринчи навбатда Коженов мигрантлар сони аллақачон тикланиб, пандемиядан олдинги даражага етганини таъкидлади.Меҳнат мигрантларининг тақчиллиги курьерлик соҳасида ва қурилиш майдонларида жуда кескин сезилмоқда. Бутун Россияда ишчи кучи талаб қилинадиган кўплаб инфратузилма лойиҳалари мавжуд. Бу ердан тақчиллик юзага келди.Буни тезда қоплаш имконсиз, шунинг учун у ҳозирча сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Коженов.Федерация раҳбари Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечиш имкониятини баҳолади.“Қисқа муддатда агар ҳозир қайсидир соҳадан кўплаб мигрантлар олиб кетилса, бу соҳа жиддий инқирозни бошидан кечиради”, - деди Коженов.Мигрантлар кўпинча ишбай асосида тўланадиган маош, кўпроқ пул ишлаб топиш мумкин бўлган соҳаларни танлайди: бу қурилиш ёки хизмат кўрсатиш. Масалан, такси.Унинг фикрига кўра, бугунги кунда Россия иқтисодиёти мигрантларга жуда боғлиқ. Расмий маълумотларга кўра, ҳозир чет элликлар мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 10 %ни ташкил қилади - бу жуда катта кўрсаткич.Агар мигрантлар олиб ташланса, кўп соҳалар шунчаки қулаб тушади, деб ҳисоблайди Коженов.Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи миграция масалалари агентлиги 2021 йил бошидан буён 84,5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ташкиллаштирилган танлов асосида Россияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берди.Россия ҳукумати 2022 йилда чет элликлар учун ишлаш учун рухсатномалар бериш учун квота 124 007 ўрин деб белгиланди.Пилот лойиҳаОктябр ойи бошида Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантларининг Россия қурилиш объектларига олиб келиш бўйича пилот дастурини ишга тушириш ҳақидаги фармонни имзолаганди.2022 йил январ ойи ўрталаригача пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 21та қурилиш компанияси ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари жалб қилинади.Шу билан бирга, рухсатномалар беришнинг айрим тартиблари республиканинг ўзига ўтказилди.Хусусан, эндиликда Ўзбекистонда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш, “Спутник Лайт” билан эмлаш ва тестдан ўтказиш, шунингдек, Россияга кириш тақиқланганлигини текшириш амалга оширилмоқда.Бу процедуралар россиялик шифокорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида амалга оширилмоқда. Барча харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.Бу ҳақда янги материаллар ўқинг: Мигрантларнинг маоши: сўров натижалари>>Мигрантлар муаммоли вазиятларда қаерга мурожаат қилади?>>
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/09/21725572_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_82f8d024b151f9e1c833c0abc2c9b821.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия 2022 мигрантлардан воў кечадими rossiya migrantlar
россия 2022 мигрантлардан воў кечадими rossiya migrantlar
Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечадими?
19:16 09.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечадими
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Москва мэрияси қурилиш майдонларида мигрантлардан бутунлай воз кечиш нияти ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда. Бунга ишчи кучи етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди. Улар, ўз навбатида, пандемия даврида ишчиларнинг оммавий равишда мамлакатни тарк этиши туфайли пайдо бўлди.
Ҳақиқатда ҳам вазият шундайми ва Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кеча оладими? Саволга Россия мигрантлар федерацияси (ФМР) президенти Вадим Коженов жавоб берди.
Биринчи навбатда Коженов мигрантлар сони аллақачон тикланиб, пандемиядан олдинги даражага етганини таъкидлади.
“Бизда мигрантлар кўпини реновация ва пандемия вақтида курьерлик хизматлари ўзига олди, 2019 йил охиридаги кўрсаткич билан ҳозир бир хил. Аммо тақчиллик ҳали ҳам бор”, деди Коженов.
Меҳнат мигрантларининг тақчиллиги курьерлик соҳасида ва қурилиш майдонларида жуда кескин сезилмоқда. Бутун Россияда ишчи кучи талаб қилинадиган кўплаб инфратузилма лойиҳалари мавжуд. Бу ердан тақчиллик юзага келди.
Буни тезда қоплаш имконсиз, шунинг учун у ҳозирча сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Коженов.
Федерация раҳбари Россия 2022 йилда мигрантлардан воз кечиш имкониятини баҳолади.
“Қисқа муддатда агар ҳозир қайсидир соҳадан кўплаб мигрантлар олиб кетилса, бу соҳа жиддий инқирозни бошидан кечиради”, - деди Коженов.
Мигрантлар кўпинча ишбай асосида тўланадиган маош, кўпроқ пул ишлаб топиш мумкин бўлган соҳаларни танлайди: бу қурилиш ёки хизмат кўрсатиш. Масалан, такси.
"Бизга келадиган одамларнинг меҳнат қобилияти, чидамлилиги жуда юқори. Улар орасида кунига 8 соатлик иш турларини танлайдиганлар кам. Асосан ҳамма 12 соат ишлайди, шунга яраша яхши пул топади", - деди Коженов.
Унинг фикрига кўра, бугунги кунда Россия иқтисодиёти мигрантларга жуда боғлиқ. Расмий маълумотларга кўра, ҳозир чет элликлар мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 10 %ни ташкил қилади - бу жуда катта кўрсаткич.
Агар мигрантлар олиб ташланса, кўп соҳалар шунчаки қулаб тушади, деб ҳисоблайди Коженов.
"Айни пайтда миллионлаб одамларнинг ҳаммаси ҳалол ишламоқда, барчаси иш билан банд. Уларнинг меҳнати ўз натижаси бериб, жамиятга фойда келтираётганини англатади. Менимча, уларни иқтисодиётдан чиқариб бўлмайди", дея хулоса қилди мигрантлар федерацияси раҳбари.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи миграция масалалари агентлиги 2021 йил бошидан буён 84,5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ташкиллаштирилган танлов асосида Россияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берди.
Россия ҳукумати 2022 йилда чет элликлар учун ишлаш учун рухсатномалар бериш учун квота 124 007 ўрин деб белгиланди.
Октябр ойи бошида Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантларининг Россия қурилиш объектларига олиб келиш бўйича пилот дастурини ишга тушириш ҳақидаги фармонни имзолаганди.
2022 йил январ ойи ўрталаригача пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 21та қурилиш компанияси ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари жалб қилинади.
Шу билан бирга, рухсатномалар беришнинг айрим тартиблари республиканинг ўзига ўтказилди.
Хусусан, эндиликда Ўзбекистонда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш, “Спутник Лайт” билан эмлаш ва тестдан ўтказиш, шунингдек, Россияга кириш тақиқланганлигини текшириш амалга оширилмоқда.
Бу процедуралар россиялик шифокорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида амалга оширилмоқда. Барча харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.
Бу ҳақда янги материаллар ўқинг: