https://sputniknews.uz/20211209/paxta-toqimachilik-klasterlarini-tashkil-etish-tartibi-belgilandi-21722685.html
Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2021-12-09T14:45+0500
2021-12-09T14:45+0500
2021-12-09T14:45+0500
жамият
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/09/21722282_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_40ac71531d352b357d6f94fa3ea803e5.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:- 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;- 5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;- 3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20211111/paxta-yigim-terim-xarajatlarini-moliyalashtirish-tizimi-takomillashtiriladi-21304720.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/09/21722282_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_4d6902c1113a83ed03547d73d3427bf5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш пахта кластер
пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш пахта кластер
Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талабгорларни хабардор қилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланди. Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:
қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш;
пахта хомашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчилардан сотиб олиш;
қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш ҳамда пахта етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.
Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.
Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:
- 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;
- 5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;
- 3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).
Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.
Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.