Ўзбекистон Россия яратаётган коронавирусга қарши болалар вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

© Pexels / Nataliya VaitkevichПузырек с вакциной
Пузырек с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ўзбекистон Россияда яратилаётган коронавирусга қарши болалар вакцинасига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Россияда яратилаётган коронавирусга қарши болалар учун вакцинасига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Республикада препаратдан у муваффақиятли синовдан ўтиб рўйхатга олинган сўнг фойдаланишлари мумкин.
“Табиийки, янги вакциналар ҳақида барча хабарлар бизни қизиқтиради. Агар клиник синовлари тегиўли протоколллар билан тасдиқланса, биз ҳам эмлашга тайёрмиз”, - деди Отабеков РИА Новости билан суҳбатда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами 35,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши режалаштирилганларнинг 84,2 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олиб бўлган
Аввалроқ Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург марказ олти ёшдаги болалар ўртасида коронавирусга қарши вакцина тадқиқотларини ўтказишга рухсат олиш учун ҳужжат топширганини маълум қилган эди.
Ноябрь охирида Россияда COVID-19 га қарши 12-17 ёшли ўсмирлар учун мўлжалланган “Спутник-М” вакцинаси рўйхатдан ўтказилган эди.
Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
“Спутник Лайт” ва бурунга сепиладиган вакцинани бир вақтнинг ўзида олиш мумкинми
Янгиликлар лентаси
0