https://sputniknews.uz/20211209/denovdagi-portlash-yuzasidan-jinoyat-ishi-ochildi-21726570.html
Деновдаги портлаш юзасидан жиноят иши очилди
Деновдаги портлаш юзасидан жиноят иши очилди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо марказида рўй берган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
2021-12-09T16:47+0500
2021-12-09T16:47+0500
2021-12-09T16:47+0500
ҳодисалар
портлаш
бош прокуратура
денов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/20999572_0:1876:2048:3028_1920x0_80_0_0_1a38498c8bc65bcd949d562cafd52cb1.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо марказида рўй берган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Денов шаҳри марказидаги икки қаватли “Инденим” савдо мажмуасида 7 декабрь кунига ўтар кечаси портлаш содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 9 киши жароҳатланиб, 2 киши ҳалок бўлган. Портлашдан 65 та уй зарар кўрган, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолган. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишини маълум қилган.Бош прокуратура портлаш бирон-бир портлатувчи модда ёки нефть маҳсулотлари ёрдамида амалга оширилгани ҳақидаги версияни рад этган.ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаровнинг таъкидлашича, савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашнинг асосий сабаби ҳисобланади.Мавзуга доир:
денов
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/20999572_0:1536:2048:3072_1920x0_80_0_0_feb09dcefef41211cba59125b1176246.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
деновдаги портлаш жиноий иш денов портлаш denovdagi portlash jinoiy ish denov portlash
деновдаги портлаш жиноий иш денов портлаш denovdagi portlash jinoiy ish denov portlash
Деновдаги портлаш юзасидан жиноят иши очилди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо марказида рўй берган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг
хабар қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Денов шаҳри марказидаги икки қаватли “Инденим” савдо мажмуасида 7 декабрь кунига ўтар кечаси портлаш
содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 9 киши
жароҳатланиб, 2 киши
ҳалок бўлган. Портлашдан 65 та уй зарар кўрган, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолган. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишини маълум қилган.
Бош прокуратура портлаш бирон-бир портлатувчи модда ёки нефть маҳсулотлари ёрдамида амалга оширилгани ҳақидаги версияни рад этган.
ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаровнинг таъкидлашича, савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашнинг асосий сабаби
ҳисобланади.