Қор қоплонлари: Ўзбекистонда янги музей очилди – видео

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишСнежные барсы в Киргизии
Снежные барсы в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Oбуна бўлиш
Чотқол қўриқхонаси маъмурияти биноси ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган бўлиб, 7 декабр куни янгиланган форматда ўз эшикларини очди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Чотқол қўриқхонаси маъмурияти биноси ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган бўлиб, 7 декабр куни янгиланган форматда ўз эшикларини очди. Маъмурий бино реконструкция қилиниб, меҳмонлар-марказига айлантирилди, у ерда бир нечта заллар очилди.
Заллардан бири қор қоплонига бағишланган. Чотқол давлат қўриқхонаси директори Жасур Дўстовнинг сўзларига кўра, қор қоплони ҳайвонларнинг энг кам учрайдиган ва кам ўрганилган турларидан биридир. Ўзбекистонда бор-йўқи 80-90 жонивор бор.
Қоплонлар тоғларда яшайдиганлиги сабабли тоғ экотизимлари алоҳида эътибор ва ҳимояга муҳтож
Амурский тигр зимой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Оч йўлбарслар Тожикистондаги қишлоқларга ҳужумга ўтди
Марказни реконструкция қилишда БМТ Тараққиёт дастури иштирок этди.
Чотқол қўриқхонаси Тошкент вилоятида 24 минг гектардан ортиқ майдонда жойлашган. Бу ерда 745 дан ортиқ турдаги юқори ўсимлик ўсади. Ҳудуднинг 57% дан ортиғи дарахт ва буталар билан қопланган. Қўриқхона ҳудудида 30 дан ортиқ янги ўсимлик турлари топилиб рўйхатга олинган, бу ерда яшовчи ҳайвонларнинг 20 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
2015 йилда Россия ва БМТ ТД ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган бўлиб, унга кўра, Россия ташкилотнинг Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон каби давлатлар, шунингдек, хорижий давлатлардаги лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0