Путин НАТОнинг шарқ томон кенгайиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди

© Sputnik / POOLПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг Украина ҳисобига шарқ томон кенгайишини хавфсизлик масаласи деб айтди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг Украина ҳисобига шарқ томон кенгайишини хавфсизлик масаласи деб айтди.
“НАТОнинг Украина ҳисобига шарққа кенгайиши - Россия хавфсизлигининг энг муҳим масалаларидан биридир”, - деди Владимир Путин.
Россия президентининг сўзларига кўра, Москвада ҳеч қачон қўшниларининг сиёсий ва иқтисодий бирлашмаларда иштирок этишига қарши бўлмаган. Аммо НАТО аниқ Россияга қарши қарама-қаршилик чизиғини юритмоқда ва мамлакатимизни унинг душмани деб эълон қилмоқда, деб қўшимча қилди Россия етакчиси.
Янгиликлар лентаси
0