https://sputniknews.uz/20211208/ozbekiston-bilan-transchegaraviy-xab-migratsiya-tarkibini-ozgartiradi--ekspert-21704043.html
Ўзбекистон билан трансчегаравий хаб миграция таркибини ўзгартиради – эксперт
Ўзбекистон билан трансчегаравий хаб миграция таркибини ўзгартиради – эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон билан трансчегаравий хабларни ташкил этиш миграция таркибини ўзгартиради
2021-12-08T12:56+0500
2021-12-08T12:56+0500
2021-12-08T12:56+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16123582_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_64ac72c8920d94c3d2074966fa340ff7.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон логистика ва технология соҳасида ишлай оладиган юқори малакали кадрларга эътибор қаратмоқда, деб ҳисоблайди иқтисодчи Никита Масленников.Қозоғистон ҳукумати 4та трансчегаравий хаб қуради: 1тадан Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада, шунингдек 2та Россия билан чегарадош ҳудудда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти қароргоҳи матбуот хизмати хабар берди.Бу лойиҳа постсовет ҳудудида миграция тузилмасини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин, дейди Сиёсий технологиялар маркази етакчи эксперти, иқтисодчи Никита Масленников.Гап шундаки, хаблар товарларни ташиш учун транзакция харажатларини камайтиради, шунинг учун товар оқимининг жадаллигини оширади.Трансчегаравий хаблар товарларни тўплаш имконини беради ва бу Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ҳам (жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 7 млрд $ни ташкил этиши кутилмоқда) ва Қозоғистон билан (4 млрд $га етиши мумкин) савдо айланмасини тезлаштиради.Масленников тушунтирганидек, Товарларни тизимсиз жўнатиш қимматроқ, чунки транспорт билан муаммолар бўлиши мумкин, етказиб бериш муддати чўзилади.“Инфратузилма тақчиллиги (хаблар йўқлиги – Sputnik) савдони чеклайди”, — деди эксперт.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг, энг аввало, ҳудудлар ўртасида ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда, дейди иқтисодчи. "Бундай ҳамкорликнинг афзалликлари аниқ: қўшни давлатлар билан ишлаш осонроқ", - деб тушунтиради Масленников.Аммо уни ривожлантириш учун республика ҳукумати ҳозирданоқ қабул қилаётган тизимли қарорлар керак".Гап Ўзбекистон ва Россиянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақида бормоқда – шу тариқа республикада маълум бир демографик “суянч” вужудга келади, чунки хаблар янги иш ўринларини яратишни назарда тутади. Хаблар фаолияти биринчи навбатда юқори технологияли ёки ўрта технологияли экспорт билан боғлиқ бўлади, яъни юқори малакали кадрлар керак.“Россия ҳам умумий ҳудуд – МДҲ ёки Ўзбекистон яқинлашиб келаётган ЕОИИ доирасида талаб қилинадиган ишчи кучини биргаликда тайёрлашдан манфаатдор”, - дейди Никита Масленников. Россия Федерациясида миграцион пик аллақачон ўтди, қўшма лойиҳалар ва корхоналар яратиш тенденцияси кучайиб бормоқда ва бу келажакда меҳнат бозорини шакллантиради".
https://sputniknews.uz/20211207/qozogiston-ozbekiston-bilan-chegarada-transchegaraviy-xab-quradi-21685947.html
https://sputniknews.uz/20211123/qozogiston-ozbekistonda-3ta-ulgurji-savdo-markazini-qurmoqchi-21481371.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16123582_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_4cf23af9c3c057a74c8a86ec18fb303c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция ўзбекистон трансчегаравий хаб
миграция ўзбекистон трансчегаравий хаб
Ўзбекистон билан трансчегаравий хаб миграция таркибини ўзгартиради – эксперт
Ўзбекистон билан трансчегаравий хабларни ташкил этиш миграция таркибини ўзгартиради – эксперт
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон логистика ва технология соҳасида ишлай оладиган юқори малакали кадрларга эътибор қаратмоқда, деб ҳисоблайди иқтисодчи Никита Масленников.
Қозоғистон ҳукумати 4та трансчегаравий хаб қуради: 1тадан Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада, шунингдек 2та Россия билан чегарадош ҳудудда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти қароргоҳи матбуот хизмати хабар берди.
Бу лойиҳа постсовет ҳудудида миграция тузилмасини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин, дейди Сиёсий технологиялар маркази етакчи эксперти, иқтисодчи Никита Масленников.
“Трансчегаравий хаблар тармоғи Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни инфратузилмани қўллаб-қувватлаш учун муҳим аҳамиятга эга”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистонга берган изоҳида.
Гап шундаки, хаблар товарларни ташиш учун транзакция харажатларини камайтиради, шунинг учун товар оқимининг жадаллигини оширади.
Трансчегаравий хаблар товарларни тўплаш имконини беради ва бу Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ҳам (жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 7 млрд $ни ташкил этиши кутилмоқда) ва Қозоғистон билан (4 млрд $га етиши мумкин) савдо айланмасини тезлаштиради.
Масленников тушунтирганидек, Товарларни тизимсиз жўнатиш қимматроқ, чунки транспорт билан муаммолар бўлиши мумкин, етказиб бериш муддати чўзилади.
“Инфратузилма тақчиллиги (хаблар йўқлиги – Sputnik) савдони чеклайди”, — деди эксперт.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг, энг аввало, ҳудудлар ўртасида ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда, дейди иқтисодчи. "Бундай ҳамкорликнинг афзалликлари аниқ: қўшни давлатлар билан ишлаш осонроқ", - деб тушунтиради Масленников.
Аммо уни ривожлантириш учун республика ҳукумати ҳозирданоқ қабул қилаётган тизимли қарорлар керак".
Гап Ўзбекистон ва Россиянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақида бормоқда – шу тариқа республикада маълум бир демографик “суянч” вужудга келади, чунки хаблар янги иш ўринларини яратишни назарда тутади. Хаблар фаолияти биринчи навбатда юқори технологияли ёки ўрта технологияли экспорт билан боғлиқ бўлади, яъни юқори малакали кадрлар керак.
“Россия ҳам умумий ҳудуд – МДҲ ёки Ўзбекистон яқинлашиб келаётган ЕОИИ доирасида талаб қилинадиган ишчи кучини биргаликда тайёрлашдан манфаатдор”, - дейди Никита Масленников. Россия Федерациясида миграцион пик аллақачон ўтди, қўшма лойиҳалар ва корхоналар яратиш тенденцияси кучайиб бормоқда ва бу келажакда меҳнат бозорини шакллантиради".