Хурмо истеъмол қилаётганда организмда нималар содир бўлади

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишСбор урожая хурмы
Сбор урожая хурмы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Oбуна бўлиш
Афсоналарга кўра, хурмо абадий ёшлик ва гўзаллик манбаи. Ростдан ҳам шундайми? Sputnik Беларусь буни ўрганди.
Хурмо ҳосилининг палласи сентябрь- ноябрь ойларига тўғри келади, аммо савдо расталарида ушбу ажойиб маҳсулот тезда йўқолиб қолмайди.
Хурмо танлаш жуда осон: йирик, ялтироқ, ёриқлари бўлмаган силлиқ мевани танлайсиз. Мева барглари яшил доғларсиз, қаттиқ бўлиши лозим. Юмшоқ хурмони дарҳол истеъмол қилиш, қаттиқларини эса яна бироз етилишига олиб қўйиш керак.
Хўш, хурмо истеъмол қилаётганда организмда нималар содир бўлади?

Иммунитетни мустаҳкамлайди

Хурмо - кўп касалликларга қарши ажойиб восита, таркибида Витамин С мўл бўлганлиги сабабли, бутун организм иш фаолиятига таъсир қилади. Витамин С, бета-каротин ва калий комбинацияси эса олимлар томонидан иммун ҳужайларини тиклаш учун “олтин таркиб” дея топилган.

Қаришни секинлаштиради

Хурмо таркибида антиоксидантлар ниҳоятда кўп. Улардан бири - катехин-организм ҳужайралари қаришини олдини олади. Айнан антиоксидантлар туфайли хурмо қаттиқ ва ёпишқоқ. Бу эса милкларни ҳимоя қилади.

Ҳазм қилишни яхшилайди

Ичакларнинг яхши фаолияти манбаи бу- клетчатка. Таркибида клетчатка кўплиги бўйича эса хурмо мутлақ рекордчи: 100 грамм маҳсулотга 10% суткалик озиқ-овқат толалари тўғри келади. Метаболизм фаолиятини шунингдек, фолий кислотаси ва витамин В6 каби моддалар ҳам яхшилайди

Кўриш қобилиятини яхшилайди

Хурмо А витамининг юқори миқдори туфайли ёрқин тўқ сариқ рангга эга. А витамини эса кўриш қобилияти учун энг яхши дори. Каротин моддаси қоронғуда кўриш, рангларни идрок этишда ёрдам беради ҳатто, коньюктивитни (кўз шаффоф шиллиқ қавати яллиғланиши)ни олдини олади.

Шишларнинг олдини олади

Хурмо- табиий сийдик ҳадовчи маҳсулот, шунинг учун ҳам шишларнинг олдини олади.
Меванинг тўқ сариқ мағзи суюқликни осон ҳайдайди, калий фойдали витаминлар ва минералларнинг организмда сақлаб қолишни таъминлайди. Шунингдек, хурмо қувват беради, ваҳима хуружини камайтиради, стрессни енгиллаштиради.
Хурмонинг яна бир ёқимли хусусияти: мутахассисларининг фикрига кўра, ушбу мева ҳиқичоқдан халос бўлишда ҳам кўмак беради.
Янгиликлар лентаси
0