https://sputniknews.uz/20211207/aqsh-rasmiylari-pekindagi-olimpiya-oyinlariga-borishmaydi-xoq-va-xitoy-munosabati-21681797.html
АҚШ расмийлари Пекиндаги Олимпия ўйинларига боришмайди: ХОҚ ва Хитой муносабати
АҚШ расмийлари Пекиндаги Олимпия ўйинларига боришмайди: ХОҚ ва Хитой муносабати
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ “инсон ҳуқуқлари бузилиши сабаб” 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
2021-12-07T12:08+0500
2021-12-07T12:08+0500
2021-12-07T12:08+0500
дунёда
ақш
хитой
пекин
халқаро олимпия қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21681619_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_cb9023e60e1b1a76bfa23a8447c85dbe.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. АҚШ “инсон ҳуқуқлари бузилиши сабаб” 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.Оқ уй вакилининг таъкидлашича, ушбу қарор АҚШ дипломатик ва расмий шахслари Олимпиадага бормасликларини англатади, бироқ америкалик спортчилар мусобақаларда иштирок этиши мумкин.У Вашингтон бу қарори ҳақида иттифоқдошларини хабардор қилганини қўшимча қилди, бироқ улар Пекин Олимпиадаси бўйича ўзлари бир қарорга келишади.ХОҚ муносабатиХалқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) АҚШ ҳукуматининг қарорига муносабат билдирди.“Ҳукумат вакиллари ва дипломатларнинг иштирок этиши бу ҳар бир ҳукуматнинг шахсий сиёсий қарори ва ХОҚ сиёсий нейтрал бўлгани сабабли бу қарорни ҳурмат қилади. Шу билан бирга, АҚШнинг дипломатик бойкот эълон қилиши Олимпиада ва унда спортчиларнинг иштирок этиши сиёсатдан ташқарида эканини яққол билдиради ва биз буни қутлаймиз”, - дейилган ХОҚ хабарида.Хитой АҚШнинг хатти-ҳаракатларига қандай муносабат билдирдиХитойнинг Вашингтондаги элчихонаси Қўшма Штатларнинг Пекин Олимпиадасини бойкот қилиш тўғрисидаги қарорини сиёсий манипуляция ва Олимпия кайфиятини бузиб талқин қилиш деб атади.Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21681619_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_98cc75c06a770538da4e3b2b104f8f19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш пекин олимпиадаси бойкот пекиндаги қишки олимпия ўйинлари
ақш пекин олимпиадаси бойкот пекиндаги қишки олимпия ўйинлари
АҚШ расмийлари Пекиндаги Олимпия ўйинларига боришмайди: ХОҚ ва Хитой муносабати
Америка расман 2022 йилги Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. АҚШ “инсон ҳуқуқлари бузилиши сабаб” 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки
маълум қилди. Оқ уй вакилининг таъкидлашича, ушбу қарор АҚШ дипломатик ва расмий шахслари Олимпиадага бормасликларини англатади, бироқ америкалик спортчилар мусобақаларда иштирок этиши мумкин.
“Байден маъмурияти 2022 йилги Пекин Олимпиадаси ва Паралимпиадасига дипломатларни ёки расмий шахсларни жўнатмайди” – деди Псаки.
У Вашингтон бу қарори ҳақида иттифоқдошларини хабардор қилганини қўшимча қилди, бироқ улар Пекин Олимпиадаси бўйича ўзлари бир қарорга келишади.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) АҚШ ҳукуматининг қарорига муносабат билдирди.
“Ҳукумат вакиллари ва дипломатларнинг иштирок этиши бу ҳар бир ҳукуматнинг шахсий сиёсий қарори ва ХОҚ сиёсий нейтрал бўлгани сабабли бу қарорни ҳурмат қилади. Шу билан бирга, АҚШнинг дипломатик бойкот эълон қилиши Олимпиада ва унда спортчиларнинг иштирок этиши сиёсатдан ташқарида эканини яққол билдиради ва биз буни қутлаймиз”, - дейилган ХОҚ хабарида.
Хитой АҚШнинг хатти-ҳаракатларига қандай муносабат билдирди
Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси Қўшма Штатларнинг Пекин Олимпиадасини бойкот қилиш тўғрисидаги қарорини сиёсий манипуляция ва Олимпия кайфиятини бузиб талқин қилиш деб атади.
“АҚШ сиёсатчиларига ҳеч қандай таклифнома юборилмаган, шу боис бу дипломатик бойкот” шунчаки йўқ жойдан пайдо бўлди.... Бундай баландпарвоз хатти-ҳаракатлар – сиёсий манипуляция ва Олимпия хартиясининг кайфиятини жиддий бузиб нотўғри талқин қилиш”, - дейилган элчихона
баёнотида.Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.