Тоқаев: Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида декларация имзолайди

© Официальный сайт Президента Республики КазахстанКасым-Жомарт Токаев провел переговоры с Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым
Касым-Жомарт Токаев провел переговоры с Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, бугун имзоланадиган ҳужжатлар тўплами икки мамлакат ҳамкорлигига қўшимча туртки беради.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Оқўрдада Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

“Бугун биз иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида декларация имзолаймиз. Бу ҳақиқатдан ўзаро муносабатларимизнинг янги босқичи, зеро илгари стратегик ҳамкорлик тамойилларига таянар эдик”, - деди Қозоғистон раҳбари музокаралар давомида.

Тоқаевнинг сўзларига кўра, бугун имзоланадиган ҳужжатлар тўплами икки мамлакат ҳамкорлигига қўшимча туртки беради.
Давлат раҳбарлари ҳукуматларга яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга, кейинроқ эса 10 миллиард долларга етказиш бўйича топшириқ беришга келишиб олишган.
Тоқаев минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда икки давлатнинг ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик муносабатлар Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бу муболаға эмас. Икки давлат ўртасидаги алоқалар қанчалик яқин бўлса, бутун минтақамиздаги вазият шунчалик барқарор бўлади”, – дея ишонч билдирди Қозоғистон етакчиси.
Узбекистан и Казахстан подписали контракты на $5,9 млрд. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2021
Ўзбекистон ва Қозоғистон 5,9 миллиард долларлик шартнома ва битим имзолади
Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари икки томонлама стратегик шерикликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт транзити, маданий-гуманитар ҳамкорлик каби муҳим жиҳатлар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга ташриф буюрди. Уни аэропортда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг шахсан ўзи кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 6 декабрга мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0