"Оғриқлардан йиқилдим, аммо барчасини бошидан ўргандим": фарғоналик спортчи аёлнинг ҳаёти

© Личный архив Зумрад МахмудовойЗумрад Махмудова с семьей
Зумрад Махмудова с семьей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
3 декабрь - халқаро Ногиронлар куни. Sputnik Ўзбекистон оғир автоҳалокатдан омон қолган, ўтиришни ҳам бошидан ўрганган ва профессионал спортчига айланган Зумрад Маҳмудованинг ибратли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

“Агар тирик қолсам, ҳеч қачон ўтира олмаслигимни айтишди”

2010 йилнинг 2 декабрь оқшоми. Зумрад Маҳмудова бетоб бўлган танишини йўқлаш учун кўчага чиққанди. Ҳаммаси у уйга қайтаётганда содир бўлди: Зумрад йўлакдан ўтаётганда, уни автомобиль уриб кетди. Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотганди.
Машина уни бир неча метрларга улоқтириб юборганди. У ўшанда хушидан кетмаган, шунинг учун барчасини яхши эслайди.

“Улар суратга олишаётганида, консультация бўлиб, умуртқа поғонамни қандай қилиб тузатишни муҳокама қилишаётганида мен ҳушимда эдим, - дейди Зумрад,- шифокорлар онамга агар тирик қолсам, ҳеч қачон ҳатто ўтира олмаслигимни айтишди”.

Зумрад омон қолди. Операция Тошкентда ўтказилди, у тўққиз соат давом этди. Бироз вақт ўтгач, Фарғонага қайтиб келган Зумрад эри билан ажрашишга қарор қилди.
© Личный архив Зумрад МахмудовойЗумрад Махмудова
Зумрад Махмудова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Зумрад Махмудова

"Уйдан мен кетмоқчи эдим, у эмас, - деб эслайди у. Онамнинг олдига қайтишни ўйладим, чунки эрим яшаши керак эди. Лекин у бизни - мени, икки ўғлимни танлади. Эрим менга сабот билан қаради: ётганимда яралар пайдо бўлмаслиги учун ҳар икки соатда ўгириб қўярди, баданимни артиб қўярди”.

“Ўзингизни океан деб тасаввур қилинг”

Зумраднинг айтишича, содир бўлган нохуш ҳодисага қарамай, у на ғазабланишни, на ранжишни хаёлига келтирган.
“Болалигимдан яхши биламан: агар одам ғазабланса, у ўзини фақат ғазабланиш билан чеклаган бўлади. Эрим доимо шундай дерди: агар бирор нохуш ҳодиса юз берса, кимдир ёмон нигоҳ билан қараса, ўзингни океан деб тасаввур қил", дейди у.
“Нега айнан океан? Океан - улкан ва чексиз. Нима бўлишидан қатъий назар, тўфон, пўртана ва бўронлардан кейин ҳам унинг сувлари аввалгидек бўлиб қолади”.
У битта ҳақиқатни англашдан қўрқарди: у бетоб, демак доимо бошқалардан ёрдам сўраши керак. Фарғонада реабилитация бўйича мутахассислар деярли йўқ эди. Сўнгра Зумрад ўзи мустақил шуғулланишга қарор қилди, интернетдан реабилитация ёрдамлари ҳақида маълумот қидира бошлади.
© Личный архив Зумрад МахмудовойЗумрад Махмудова
Зумрад Махмудова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Зумрад Махмудова
“Тўрт оёқлаб туришим учун ойлар давомида машқ қилишим керак эди, дейди Зумрад.- Танам таслим бўлмас, титрарди”. Кейин у ўтиришни ўргана бошлади - ҳар бир уриниш чидаб бўлмас оғриқ берарди.
"Мен терга ботардим, ҳушимни йўқотардим, – дейди у, – шу вақтда мен билан оилам ва дўстларим ёнимда бўлганидан жуда бахтиёрман".
Зумраднинг оёққа туриб кетишига яқинлари туртки бўлган эди. У тўлақонли ҳаётга қайтишни, доимо оиласи билан бирга бўлишни жуда истарди. Бир куни ўз олдига мақсад қўйди - у шунчалик яхши оёққа турадики, керак бўлса ўзи учун сомса ҳам тайёрлайди.
Зумрад ўз мақсадига эришди. Бугун у бемалол бутун оиласи учун овқат пишира олади ва барча тиббий таҳлилларга зид равишда креслода ўтиради.

Спорт ва шеърлар

2015 йилда Зумрад Маҳмудова Ҳиндистонга жўнаб кетди ва у ерда ниҳоят ўзини қийнаб ётган саволга жавоб топди: у яна аввалгидек юра оладими? Шифокорлар унга экзоскелет - экстремиталарнинг орқа ва пастки камарларининг дисфункцияси туфайли тананинг йўқолган функцияларини тўлдирадиган қурилмани таклиф қила олишди холос.
Бошқача айтганда, бу танага бириктирувчи механизм ва юриш пайтида одамнинг табиий ҳаракатларини такрорлайди. Аммо бундай қурилма жуда қиммат, Зумрад оиласининг эса бунга қурби етмасди.
Ўзбекистонга қайтгач, у ҳаммасига бефарқ бўлиб қолди. Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида яшасада, ўзи кўчага чиқа олмасди. Олтитагина зинапояга тушиши керак, холос. Тутқичлар ҳам йўқ эди.

“Мен йиғламадим, жазавага тушмадим – шунчаки ётардим, – дейди Зумрад, – нима қилишни, энди қандай яшаш ҳақида ўйлардим”.

Энди Зумрад оғир жароҳатлар олган, аммо турли соҳаларда муваффақиятга эриша олган инсонлар ҳақида ўйлай бошлади. Кейин у спортга келди. Эри унга яна ёрдам берди - уни маҳаллий спорт мажмуасига олиб борди. Хуллас, Зумрад ядро, найза ва диск улоқтириш бўйича шуғулланишни бошлади.
© Личный архив Зумрад МахмудовойЗумрад Махмудова
Зумрад Махмудова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Зумрад Махмудова
Натижада Зумрад спорт билан профессионал тарзда шуғуллана бошлади – 2018 йилда у Ядро улоқтириш бўйича Фарғонада биринчи ўринни эгаллади, кейин эса Тошкентда шу спорт бўйича кумуш медални қўлга киритди.

“Оғир атлетика билан бирга 33 ёшимда илк бор сузишни ўргандим. Албатта, аввалига танам пастга торттгани учун чўкар эдим. Лекин ҳозир осонгина сузаман”, - дейди Зумрад.

Шунингдек, у Интернетда блог очди ва рус тилида шеърларини эълон қила бошлади. У болалигидан шеърлар ёзарди - Зумрадда кумуш аср шеъриятига адабиётшунос-онаси меҳр уйғотган эди. Бироқ, Зумрад севимли машғулоти ҳақида тортиниб гапириб берди.
"Болалигимдан тенгдошларим билан ўйин-кулгуга унчалик қизиқмасдим, бувилар билан ўриндиқда ўтиришни яхши кўрардим. Уларга шеърларимга ёзилган қўшиқлар айтиб берганимни эслайман, лекин уларга бу Алла Пугачеванинг қўшиқлари, деб айтардим"-деб жилмаяди Зумрад.

Учинчи фарзандни дунёга келтиришдан қўрқмадим

Ҳозирда Зумраднинг блогида 23 мингдан ортиқ обуначиси бор ва у бир кун келиб шеърлар тўпламини нашр этишни ният қилган. Шеърият ва спортдаги муваффақиятлари унга тўрт йил аввал Фарғона давлат университетининг инглиз адабиёти факультетига ўқишга киришига ёрдам берди.
Зумрад шундай эслайди: дастлаб у шартнома бўйича ўқишга кирган ва у университетни ташлаб кетиш ҳақида ҳам ўйлаган.
© Личный архив Зумрад МахмудовойЗумрад Махмудова с семьей
Зумрад Махмудова с семьей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Зумрад Махмудова с семьей
"Аммо орадан бир ойча вақт ўтмай университетдан қўнғироқ қилиб, нега ўқишга келмаётганимни сўрашди. Ҳатто ҳайдаб юборамиз, деб қўрқитишди", деб кулади Зумрад. Билишимча, улар менинг ишларимни ўрганиб чиқишган экан. Спорт ва шеъриятдаги муваффақиятларим сабабли менга кириш имтиҳонлари натижаларига қўшимча балл ҳам беришди. Шу сабаб, мени давлат гранти асосида ўқишга ўтказишди, лекин менга бу ҳақида хабар беришмаганди”.
Бироқ Зумрад фарзандларини ҳаётидаги асосий ютуғи деб билади – бир ой олдин у учинчи ўғлини дунёга келтирди.
Зумраднинг айтишича, унинг ўзи фарзанд дунёга келтиришдан қўрқмаган. Бироқ шифокорлар баъзида унга танбеҳ беришган.
"Бир нечта мутахассислар билан ўтирганимни эслайман - улар бошларини чайқашди, мен туғмаслигим кераклигини айтишди, бу жуда қийин бўлади дейишди. Мен эса уларга, буни биламан, қийин бўлади, шунинг учун ҳам менга ёрдам беринг, дедим. Ҳомиладорликни тўхтатишга олиб келмоқчи бўлишди", - деб эслайди у.
Бундай кўрикларга руҳан чидаш қийин эди, лекин Зумрад эрининг океан бўлиш ҳақидаги маслаҳатини эслади. Бундан ташқари, унинг шифокорлар борасида омадли чопган эди: поликлиника терапевти ҳам, ҳам чақалоқни дунёга келтиришга ёрдам берган шифокорлар ҳам унга яхши қарашди.
© Личный архив Зумрад МахмудовойЗумрад Махмудова
Зумрад Махмудова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Зумрад Махмудова
Зумрад ўзини бахтли инсон деб билади. “Мен ҳеч қачон оёққа туролмайман, деб ўйламасликка ҳаракат қиламан”, дейди у. - Гарчи бундан бу ҳақида ўйлаш оғир бўлсада, мен ўзимни ногирон деб ҳисобламайман. Юраги, бошқаларга ҳурмати йўқ инсонлар – ногиронлардир. Мен эса ногирон эмасман”.
Янгиликлар лентаси
0