https://sputniknews.uz/20211205/zangiota-yuqumli-kasalliklar-shifoxonasi-jonlantirish-bolimida-asosan-kimlar-davolanmoqda-21651530.html
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси жонлантириш бўлимида асосан кимлар даволанмоқда
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси жонлантириш бўлимида асосан кимлар даволанмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор. 05.12.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-12-05T10:05+0500
2021-12-05T10:05+0500
2021-12-05T10:05+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
covid-19 умумжаҳон пандемияси
зангиота тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/13/15440038_0:0:2842:1600_1920x0_80_0_0_5592de5f763c3ad1fd33c70893816d44.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси 2000 ўринга мўлжалланган. У ерда коронавирусга гумон қилинган, ПЗР тест тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 737 нафар бемор даволанмоқда. Бу ҳақда шифохонаси директори Анвар Ҳусанов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 кун ичида муассасага ўрта ҳисобда ҳар куни 85 нафар бемор қабул қилиниб, кунига уларнинг ўртача 63 нафари соғаймоқда.Таъкидланишича, айни пайтда шифохонага мурожаат қилаётганларни турли ёш тоифасидаги инсонлар ташкил этмоқда. Қолаверса, муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланмаган.Алимованинг сўзларига кўра, эмлангандан сўнг шаклланган иммунитет касалликни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ. Сабаби эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади.Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 194 333 нафарга етган. Шулардан 190 939 нафари тузалиб кетган. Вирусдан қурбон бўлганлар 1418 нафарни ташкил этмоқда.
https://sputniknews.uz/20211204/omikron-dunyoni-qutqarishi-mumkin--virusolog-21649729.html
зангиота тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/13/15440038_111:0:2842:2048_1920x0_80_0_0_6ad7a0779d7910c1a3b59516c0764a56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), covid-19 умумжаҳон пандемияси, зангиота тумани
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), covid-19 умумжаҳон пандемияси, зангиота тумани
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси жонлантириш бўлимида асосан кимлар даволанмоқда
Муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси 2000 ўринга мўлжалланган. У ерда коронавирусга гумон қилинган, ПЗР тест тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 737 нафар бемор даволанмоқда. Бу ҳақда шифохонаси директори Анвар Ҳусанов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 кун ичида муассасага ўрта ҳисобда ҳар куни 85 нафар бемор қабул қилиниб, кунига уларнинг ўртача 63 нафари соғаймоқда.
Таъкидланишича, айни пайтда шифохонага мурожаат қилаётганларни турли ёш тоифасидаги инсонлар ташкил этмоқда. Қолаверса, муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланмаган.
“Шу кунгача касалхонамизда даволанган беморлар орасида вакцина олган 531 нафар беморнинг 509 нафарида (96 фоиз) касаллик енгил ва ўрта оғир даражада кечган. Қолган 22 нафарида касаллик нисбатан оғир ўтган. Бунга эса уларнинг аксарияти катта ёшли экани, шу билан бирга, юрак етишмовчилиги, гипертония, қандли диабет каби ёндош касалликлари борлиги сабабдир”, - дейди шифохона директори ўринбосари Ҳилола Алимова
Алимованинг сўзларига кўра, эмлангандан сўнг шаклланган иммунитет касалликни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ. Сабаби эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 194 333 нафарга етган. Шулардан 190 939 нафари тузалиб кетган. Вирусдан қурбон бўлганлар 1418 нафарни ташкил этмоқда.