Шавкат Мирзиёев Нур-Султонда қандай кутиб олинди – фото
Шавкат Мирзиёев Нур-Султонда қандай кутиб олинди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига етиб борди. Мирзиёевни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига етиб борди.Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.Мирзиёевни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига етиб борди
Мирзиёевни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.