Тошкентлик уста ногиронлар учун иш ўринлари ташкил қилди

Oбуна бўлиш
Тошкентклик иккинчи гуруҳ ногирони бўлган уста бошқа ногиронлар учун иш ўринлари яратгани ҳақида видеолавҳамизда томоша қилинг.
Тошкентлик Александр Чересов бир умрлик иккинчи гуруҳ ногирони. Лекин шунга қарамасдан у 25 йилдан буён ўзининг суюкли иши - тўқмиачилик маҳсулотлари ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Уста Александр Чересов ипдан бош кийим, одеял, болалар ва карнавал костьюмлари тўқийди. Дастлаб ушбу иш билан унинг бир ўзи шуғулланар эди, кейинчалик у давлатдан имтиёзли кредит олиб бошқа ногиронларга ҳам ушбу касбни ўргатди.
Ҳозирги кунда Чересов корхонасида 10дан ортиқ ногирон мутахассислар иш билан таъминланган. Чересов айтишига кўра, ушбу иш билан шуғулланишдан унинг асосий мақсади даромад олиш эмас.
"Улар аравачали ногиронлар ёки кўриш қобилияти пастлар. Яъни улар бирор жойга боришга қийналади, лекин қўли, боши яхши ишлайди. Биз материалларни уларнинг уйига олиб бориб берамиз.
Дастлаб биз уларни ўқитиш ва ўргатишга жуда кўп куч сарфладик. Ногиронларга ҳам ўрганиш осон бўлмади, брак маҳсулотлар бошида кўп чиқди. Лекин кейинчалик улар мослашиб олишди", - деб ҳикоя қилади Александр Sputnik мухбирига.
"Битта бош кийим мисолида шуни айтишим мумкин-ки, уйдан туриб ишлаётганлар 50 минг олади. Яъни улар бир ойда 60та бош кийим тўқиса, бу 3 миллион сўм бўлади. Тошкент учун бу ёмон пул эмас", - дейди Александр.
Уй шароитида ишлаётган ногиронлар, нафақат пул ишлаб топади, балким пандемия шароитида ўзларини хавфсиз ҳис қилишади, - дейди Чересов.
"Биз ўз маҳсулотимизни сотишдан олган даромаднинг бир қисмини уйларни таъмирлаш, ногиронлар учун керакли мебел сотиб олиш ва умуман уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун сарфлаймиз. Ўзим ҳам ногирон бўлганим учун уларнинг муаммоларини жуда яхши тушунаман", - дейди уста.
Сўнгги йилларда унинг маҳсулотига нафақат Ўзбекистонда балким Россияда ҳам талаб ортиб бормоқда. Айниқса хоразмча услубда тўқилган шапкаларга. Ахир улар сунъий матодан бўлгани учун исталган рангда бўлиши мумкин.
Чересовнинг компанияси Янги йил олдидан катта партия тайёр маҳсулотни экспортга тайёрламоқда.
Ушбу инсонпарвар бизнес ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0