https://sputniknews.uz/20211204/shavkat-mirziyoev-qozogistonga-tashrifi-oldidan-bergan-intervyusida-nima-dedi-21648591.html
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида нима деди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида нима деди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон - табиий иқтисодий ҳамкорлар. Бизнинг иқтисодларимиз бир бирини тўлдириб туради - Мирзиёев.
2021-12-04T18:13+0500
2021-12-04T18:13+0500
2023-04-05T18:35+0500
сиёсат
қозоғистон
шавкат мирзиёев
интервью
иқтисод
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21627116_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_6253223b7da0f2ed2c70407e35777dd1.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган ташрифи олдидан "Казахстанская правда" газетасига катта интервью берди. Унда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистн ва Қозоғистонни "табиий ҳамкорлар" деб атади ва икки республика орасида йил сайин савдо сотиқ ҳажми ўсиб бораётганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев, хусусан йил бошидан буён Ўзбеикистон ва Қозоғистон орасида савдо-сотиқ ҳажми 40%га ўсганини ва йил охирига қада иқтисодий муносабатлар ҳажми 4 миллиард долларга етиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон президенти айтишига кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги стратегик ҳамкорлик сўнгги йилларда катта амалий мазмун билан тўлган. "Биргаликда мутлақ янги ишонч ва амалий ҳамкорлик муҳити шаклланмоқда. Йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ўз ечимини топмоқда", - деди Ўзбекистон президенти. Ўзбекистон ва Қозоғистон - табиий иқтисодий ҳамкорлар. Бизнинг иқтисодларимиз бир бирини тўлдириб туради. Республикаларимиз орасида ўзаро талабгир бўлган маҳсулотлар тури ва сонини кўпайтириш бўйича улкан имкониятлар бор, деди Шавкат Мирзиёев. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Бу Ўзбекистон президентининг сайловдан кейинги иккинчи расмий ташрифи бўлади. Биринчи расмий ташриф 19 ноябрь куни Москвага амалга оширлган эди. Унда Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиб ўзаро савдо сотиқ ҳажми йил охирига қадар 7 миллиард доллар бўлиши кутилаётганини ва Россия ва Ўзбекистон муносабатарида мисли кўрилмаган натижа эканини қайд этган эди. Шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётига Россия томонидан киритлган инвестициялар миқдори 10 миллиард доллардан ошиб кетганини маълум қилган эди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21627116_104:0:1240:852_1920x0_80_0_0_41924d081e5dee3c0ad183c3f5e9e2d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон мирзиёев интервью
ўзбекистон қозоғистон мирзиёев интервью
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида нима деди
18:13 04.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Ўзбекистон ва Қозоғистон - табиий иқтисодий ҳамкорлар. Бизнинг иқтисодларимиз бир бирини тўлдириб туради - Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган ташрифи олдидан "Казахстанская правда" газетасига катта
интервью берди.
Унда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистн ва Қозоғистонни "табиий ҳамкорлар" деб атади ва икки республика орасида йил сайин савдо сотиқ ҳажми ўсиб бораётганини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев, хусусан йил бошидан буён Ўзбеикистон ва Қозоғистон орасида савдо-сотиқ ҳажми 40%га ўсганини ва йил охирига қада иқтисодий муносабатлар ҳажми 4 миллиард долларга етиши кутилаётганини маълум қилди.
"Бу икки давлат муносабатлари орасидаги рекорд натижадир, лекин ҳатто бу ҳам ҳам ҳали имкониятларимиз чегараси эмас", - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти айтишига кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги стратегик ҳамкорлик сўнгги йилларда катта амалий мазмун билан тўлган.
"Биргаликда мутлақ янги ишонч ва амалий ҳамкорлик муҳити шаклланмоқда. Йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ўз ечимини топмоқда", - деди Ўзбекистон президенти.
Ўзбекистон ва Қозоғистон - табиий иқтисодий ҳамкорлар. Бизнинг иқтисодларимиз бир бирини тўлдириб туради. Республикаларимиз орасида ўзаро талабгир бўлган маҳсулотлар тури ва сонини кўпайтириш бўйича улкан имкониятлар бор, деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Бу Ўзбекистон президентининг сайловдан кейинги иккинчи расмий ташрифи бўлади.
Биринчи расмий ташриф 19 ноябрь куни Москвага амалга оширлган эди. Унда Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиб ўзаро савдо сотиқ ҳажми йил охирига қадар 7 миллиард доллар бўлиши кутилаётганини ва Россия ва Ўзбекистон муносабатарида мисли кўрилмаган натижа эканини қайд этган эди. Шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётига Россия томонидан киритлган инвестициялар миқдори 10 миллиард доллардан ошиб кетганини маълум қилган эди.