Парвозда туғилган болакайга Аэрофлотнинг бир умрлик олтин картаси совға қилинади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320 авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет Airbus A320 авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2021
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург - Наманган парвози вақтида йўловчилардан бири муддатидан олдин туғишни бошлайди. "Аэрофлот" стюардессалари чақалоқни дунёга келтиришга ёрдам беришади.
ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Самолётда туғилган болакайга "Аэрофлот"нинг бир умрлик олтин картаси совға қилинади. Бу ҳақида "Аэрофлотовщина" телеграм канали хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябр тунги соат 01:32да Санкт-Петербургдан Наманганга учаётган самолёт бортида йўловчилардан бири муддатидан олдин туғишни бошлайди. "Аэрофлот" стюардессалари чақалоқни дунёга келтиришга ёрдам беришади.

Экипаж командири Нижний Новгород заҳира аэродромга қўнишни сўрайди. У ерда она ва болани тез ёрдам кутиб турган эди.
Маълумот учун, парвозда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Айнан "Аэрофлот" компанияси парвозларида ана шундай ҳолат 2012 йилнинг 8 октябрида Симферополь - Москва парвозида, 2005 йилнинг 14 сентябрида Москва - Лос-Анжелес парвозида ва 2001 йилнинг 6 мартида Сингапур - Москва парвозида содир бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0