Россия Европага темир-терсак билан “зарба” берди

© Sputnik / Владимир ВяткинБаржа с грузом металлома
Баржа с грузом металлома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2021
Oбуна бўлиш
Жаҳон бозорида қора металломга талаб кескин ошди. Россия, ички истеъмолчиларни ҳимоя қилиш учун ушбу хом-ашё экспортини чеклашга ҳаракат қилаётган бир вақтда Украина унинг экспортини 15 бараварга оширди. Бунинг оқибати қандай бўлиши мумкин?
ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ушбу ҳафтада Россия ҳукумати қора метал ломи учун экспорт пошлинасини тоннасига 70 евродан 100 еврогача кўтарди. Янги ставка 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради. Божнинг бундай даражаси ушбу хом-ашё турини Россиядан олиб чиқишни деярли таъқиқлаб қўяди. РИА Новост мақоласига асосан.
Қизиғи шундаки, қора металлом экспортини чеклаш ғояси Россияда ҳам Европада ҳам бир вақтда пайдо бўлди, лекин россиялик мулозимлар узи тезроқ қонунга айлантиришди. Европада ҳам ана шундай қонун яқин вақт ичида қабул қилинишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Сабаб – қора металломга жаҳон бозорида талаб кескин ошган ва ушбу хом ашё учун кураш бошланмоқда.

Фойдаланилган қора металл кимга зарур ?

WorldSteel хабарига кўра 2020 йилда Европа металлургиясида электр ёрдамида металл эритадиган заводлар улуши Туркияда - 69%, ЕИда— 42%, Россияда — 32% ва Украинада — 5,5%ни ташкил қилди. Уларнинг 95% хом-ашё сифатида фойдаланилган қора металлдан фойдаланади.
Маълумот учун, металл эритишнинг бошқа услублари учун ҳом ашё қандай бўлиши катта аҳамиятга эга эмас, лекин барибир керак. Электр ёрдамида металл эритганда 1 тонна пўлат олиш учун 1,1 тонна қора металлом керак бўлса, мартен печлари орқали пўлат олганда 0,4, - 0,5 тонна, конвертер ёрдамида – 0,2 – 0,25 тонна қора металлом керак бўлади.
Иккинчидан, пўлат ишлаб чиқаришда қазилма хом ашёдан кўра қора металлдан фойдаланган афзалроқ, чунки унга камроқ ишлов бериш жараёнларидан ўтиш керак бўлади.
Ва учинчидан, ўтган йил охирида ва ушбу йил бошида жаҳон бозорида темир рудасига бўлган талаб кескин ошиб кетди (3-4 баравар). Сабабалардан бири – Бразилияда ковид туфайли қазиб олишнинг кескин камайиши бўлди.
Тўртинчидан, умумжаҳон “карбон васвасаси” ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди. Янги руда қазиб олгандан кўра, мавжуд металломни қайта ишлаш, албатта, СО2 чиқиндиларини бир неча бор камайтиради ва Европа ва бошқа давлатларда киритилаётган “углерод солиғи” — корхоналарни айнан шундай металлга ўтишга иқтисодий томондан мажбурлайди.

Ички сабаблар

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Владимир Ильичев ушбу вазиятни қуйидагича баҳолади.
“Ушбу чора биринчи навбатда ички бозорни хом-ашё билан таъминлашга ва нархлар ошишини олдини олишга қаратилган. Шу билан бирга лом экспортчилари ва соҳада иш ўринларини сақлаб қолишни ҳам назарда тутади”, - деди вазир ўринбосари.
Россия ички бозорида қора металл нархи тоннасига 400 долларни (29,5 минг рубл) ташкил қилади. Европа ва Россиянинг энг йирик лом импортёри Туркия бозорида ушбу металл нархи 500 долларга чиқди. Бундай вазиятда 100 евролик пошлина металломни ички истеъмолчиларга етказиб бериш учун хизмат қилади.
Европа Иттифоқи бўлса, қора металлом экспортида бошқа йўл билан бормоқда. Еврокомиссия WSR номли ҳужжат ишлаб чиққан. Дастлабки босқичда улар қора металлни Европадан олиб чиқишни бутунлай таъқиқлаб қўйишмоқчи бўлишди, лекин кейинчалик фақат ОЭСР давлатларига олиб чиқишни таъқиқлашди. Аниқроғи бир талай маъмурий тўсиқлар ўрнатишди. Ушбу таъқиқ асосан Ҳиндистон, Покистан, Миср, Малайзия, Индонезия, Хитой ва Россияга таалуқли бўлади.
Айтиш жоизки Россия 2020 йилда 4 миллионтонналом экспорт қилди. Ваҳоланки экспорт учун 26,4 миллион тонна лом тайёрлаб қўйилган эди.

Украина ҳаммадан биринчи

Умумжаҳон миқёсда қора металлом яққол дефицити кузатилаётган бир вақта Украинадан ушбу камёб хом-ашё экспорти 15 баробар (!) ўсди ва 500 минг тоннани ташкил қилди. Ушбу металлнинг 90% Туркияга етказиб берилди. Украиналик металлурглар буни чеклашни сўраб ўз ҳукуматларига бир неча бор мурожаат қилишларига қарамасдан ҳукумат - жим.
Россия ва ЕКнинг сўнгги қарорлари Туркияни Украинадан янада кўпроқ қора металлом сотиб олишга мажбурлайди. Бу эса Украинани, қора металлар саноатини мутлақ таназзулга олиб келиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган қатор ва жиддий таъсирга эга омиллар туфайли жаҳонда қора металлургия бозори қайта тақсимланиш жараёни бошланган. Украина, ўз раҳбарларининг ақлсизлиги туфайли, янги тузилаётган қора металлургия бозорининг биринчи қурбони бўлиши мумкин. Биринчи, лекин охиргиси эмас.
Янгиликлар лентаси
0