https://sputniknews.uz/20211203/toshkentda-moskva-janggi-xotirasiga-bagishlangan-tadbir-bolib-otdi-video-21640803.html
Тошкентда Москва яқинидаги жанг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди - видео
Тошкентда Москва яқинидаги жанг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди - видео
Sputnik Ўзбекистон
“Биродарлик қабристони” мемориал комплексида ушбу тарихий жангни хотирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
2021-12-03T18:50+0500
2021-12-03T18:50+0500
2023-04-05T18:35+0500
видео
мултимедиа
иккинчи жаҳон уруши
олег мальгинов
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/03/21637501_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_27086e23ef9df54be2ba77604cb70cbe.jpg
5 декабрь куни Москва яқинида Совет армиясининг фашистларга қарши ҳужум бошлаганига 80 йил тўлади. Бу жанг Иккинчи жаҳон урушининг йирик жангларидан бири бўлиб, 1941 йил 30 сентябридан 1943 йил 20 апрелига қадар - деярли етти ой Москвани ҳимоя қилишган.Тошкент шаҳрида “Биродарлик қабристони” мемориал комплексида бу воқеанинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, Мангу оловга гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари таъкидланишича, айнан Москва яқинидаги жангларда гитлер армияси илк бор жиддий талофатга учради ва чекинишни бошлаганини таъкидлашди. Тадбирда иштирок этган Россия Федерацияси элчиси Олег Мальгинов бу тарихий ҳодисанинг аҳамияти ва Ғалаба учун ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг хотирасини қадрлашга чорлади.“Юз минглаб аскар Москва яқинидаги жанг майдонларида ҳалок бўлди. Уларнинг хотирасини қадрлаш, доимо ёдда сақлаш лозим”- дейди Мальгинов.Тадбирда, шунингдек, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев, Тошкентдаги Рус фан ва маданият маркази раҳбари Михаил Вождаев, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, маданий марказлар вакиллари, кадетлар, Ғалаба волонтёрлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.Ҳозирги кунда республикада мингга яқин уруш қатнашчилари ва 40 мингдан ортиқ меҳнат фронти ишчилари истиқомат қилмоқда. Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,4 миллиондан ортиқ одам иштирок этган – улардан 400 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 130 мингдан ортиғи бедарак йўқолган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Рамиз Бахтияров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34806501_486:173:1712:1399_100x100_80_0_0_7091e40bf6125d83f09e8e268dc7a79f.jpg
Рамиз Бахтияров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34806501_486:173:1712:1399_100x100_80_0_0_7091e40bf6125d83f09e8e268dc7a79f.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/03/21637501_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_0653e32a63446f5f55c2f7692e914aa9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Рамиз Бахтияров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34806501_486:173:1712:1399_100x100_80_0_0_7091e40bf6125d83f09e8e268dc7a79f.jpg
видео: тошкентда москва яқинидаги жанг хотираси
видео: тошкентда москва яқинидаги жанг хотираси
Тошкентда Москва яқинидаги жанг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди - видео
18:50 03.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Ўзбекистон ва Россияни умумий тарих бирлаштириб туради, уни унутмаслик керак, дейди тадбир иштирокчилари.
5 декабрь куни Москва яқинида Совет армиясининг фашистларга қарши ҳужум бошлаганига 80 йил тўлади. Бу жанг Иккинчи жаҳон урушининг йирик жангларидан бири бўлиб, 1941 йил 30 сентябридан 1943 йил 20 апрелига қадар - деярли етти ой Москвани ҳимоя қилишган.
Тошкент шаҳрида “Биродарлик қабристони” мемориал комплексида бу воқеанинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, Мангу оловга гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари таъкидланишича, айнан Москва яқинидаги жангларда гитлер армияси илк бор жиддий талофатга учради ва чекинишни бошлаганини таъкидлашди. Тадбирда иштирок этган Россия Федерацияси элчиси Олег Мальгинов бу тарихий ҳодисанинг аҳамияти ва Ғалаба учун ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг хотирасини қадрлашга чорлади.
“Юз минглаб аскар Москва яқинидаги жанг майдонларида ҳалок бўлди. Уларнинг хотирасини қадрлаш, доимо ёдда сақлаш лозим”- дейди Мальгинов.
Тадбирда, шунингдек, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев, Тошкентдаги Рус фан ва маданият маркази раҳбари Михаил Вождаев, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, маданий марказлар вакиллари, кадетлар, Ғалаба волонтёрлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Ҳозирги кунда республикада мингга яқин уруш қатнашчилари ва 40 мингдан ортиқ меҳнат фронти ишчилари истиқомат қилмоқда. Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,4 миллиондан ортиқ одам иштирок этган – улардан 400 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 130 мингдан ортиғи бедарак йўқолган.