Толибон* йил охирига қадар Афғонистонда элчихоналар очилишини кутмоқда

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишПредставитель политического совета движения "Талибан"*
Представитель политического совета движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистонда бир неча давлатлар элчихона очишга тайёр, лекин ҳозирча биз уларнинг номини маълум қила олмаймиз, деди Толибон* вакили.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Толибон* йил охирига қадар Афғонистонда чет давлатлар элчихоналари очилишини кутмоқда, деди ҳаракатининг расмий вакили Муҳаммад Наим.
"Биз келгуси йилга қадар элчихоналар очилишини кутмоқдамиз, лекин мен ҳозирча ушбу давлатлар номини айта олмайман", - деди Наим.
Маълумот учун, бироз олдин Толибон* ҳаракатининг Доха (Қатар) шаҳрида жойлашган сиёсий ваколатхонаси 10та мамлакат дипломатлари, жумладан АҚШ вакиллари иштирокида музокаралар ўтказгани ҳақида хабар қилинган эди. Учрашувда Толибон* томонидан Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амир Ханом Муттаки бошчилигидаги делегация иштирок этгани маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Толибон* ҳаракати кучлари 15 август куни Қобулни қаршиликсиз эгаллаб олишган эди. Шу кундан бошлаб Толибон* мамлакатда ҳокимият ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаркат томонидан Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинган, лекин дунёнинг бирор давлати ҳозирча уларни тан олгани йўқ.
Ушбу йилнинг 21 октябри, кун "Москва формати"да бўлиб ўтган учрашувда 10та мамлакат вакиллари иштирок этган эди. Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва барча Марказий Осиё давлатлари вакиллари. Учрашув якунида Толибон* вакиллари билан Афғонистонда ҳам сиёсий ҳам миллий нуқтаи назардан инклюзив ҳокимият ташкил қилиш ҳақида келишиб олинган эди.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остига киритилган
Янгиликлар лентаси
0