https://sputniknews.uz/20211202/surxondaryoda-afgonistonga-noqonuniy-otmoqchi-bolgan-frantsiya-fuqarosi-ushlandi-21621373.html
Сурхондарёда Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланди
Сурхондарёда Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Афғонистонга ноқонуний ўтишга уринган Франция фуқароси қўлга олинди. Унинг ёнидан психотроп моддалар топилган. 02.12.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-12-02T17:06+0500
2021-12-02T17:06+0500
2021-12-02T17:06+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
чегара
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20198155_0:0:3246:1827_1920x0_80_0_0_197fd5f4f60134a657cdf165d05c4b36.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди Сурхондарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати.Хорижий фуқаро божхона назоратидан ўтказилганда унинг рюкзаки ичидан 26 дона “Topalgic 50 мг tramadol” номли таблеткалар борлиги аниқланган ва дорилар далилий ашё сифатида олиб қўйилган.Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20198155_296:0:3027:2048_1920x0_80_0_0_5ef55c7db3266c997e8e1764e60f2061.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ўзбекистон, чегара, афғонистон
ҳодисалар , ўзбекистон, чегара, афғонистон
Сурхондарёда Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланди
Ўзбекистондан Афғонистонга ноқонуний ўтишга уринган Франция фуқароси қўлга олинди. Унинг ёнидан психотроп моддалар топилган.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси қўлга олинди, деб
хабар қилди Сурхондарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, 26 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари наряди Ўзбекистондан Афғонистонга ноқонуний чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда давлат чегарасидан ўтишга уринган Франция фуқароси T.M. тўхтатилган.
Хорижий фуқаро божхона назоратидан ўтказилганда унинг рюкзаки ичидан 26 дона “Topalgic 50 мг tramadol” номли таблеткалар борлиги аниқланган ва дорилар далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.