https://sputniknews.uz/20211201/shirintomoqlar-uchun-desert-sifatli-shokoladni-qanday-tanlash-mumkin-21587452.html
Ширинтомоқлар учун десерт: сифатли шоколадни қандай танлаш мумкин
Ширинтомоқлар учун десерт: сифатли шоколадни қандай танлаш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу маҳсулотнинг сифатлисини танлаш учун эксперт ўрамдаги йўриқномани яхшилаб ўқиб чиқишни тавсия қилади. Маълумки, шоколад какао ва шакардан тайёрланган маҳсулотдир.
2021-12-01T06:25+0500
2021-12-01T06:25+0500
2021-12-01T06:25+0500
жамият
шифокорлар тавсияси
шоколад
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21561082_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d31b786631a4f44b9321ed60d07c3884.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Яхши шоколад доимо оғизга тушиши биланоқ эриб кетади, чунки унинг эриш температураси одам танаси температураси (35-37 градус) билан бир хил бўлади. Бу ҳақда "Barry Callebaut" компаниясининг маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Екатерина Логинова “Прайм” агентлигига маълум қилди.Экспертнинг сўзларига кўра, ҳақиқий шоколад музлатгичда ёмон сақлангандагина оғизда секин эрийди.Мутахассис, шунингдек, мазкур маҳсулотнинг сифатлисини танлашда ўрамдаги йўриқномани диққат билан ўқиб чиқишни тавсия қилади. Маълумки, шоколад какао ва шакардан тайёрланган маҳсулот. Сифатли шоколад таркибида албатта какао маҳсулоти қолдиғининг камида 35 фоизи ҳамда какао мойининг камида 18 фоизи ва какао маҳсулотларининг ёғсиз қуруқ қолдиғининг 14 фоизи бўлиши керак.Логинованинг таъкидлашича, ҳақиқий шоколадни оддий қандолат маҳсулотидан ажратиб олиш учун уни эритиб кўриш ва кейин у хона ҳароратида қандай совушини кузатиш йўли билангина аниқлаш мумкин."Ҳақиқий шоколад ҳароратсиз қотиб қолганда бир хил массага қотиб қолмайди, балки юмшоқ бўлиб қолади. Бир мунча вақт ўтгач, у сиртдан қаттиқлаша бошлайди, сўнгра бутун тузилишда қўшимча-кристаллар пайдо бўлади", - дейди мутахассис.Унинг фикрига кўра, агар сиз какао мойи ўрнини босувчи моддалар асосида тайёрланган шоколадни сув ҳаммомида эритиб юборсангиз, у бир ҳил тузилиш билан қотиб қолади. Бундай моддалар полиморфизмга эга бўлмагани учун кристалланиш ва кул ранг пайдо бўлмайди.
https://sputniknews.uz/20211125/nima-uchun-har-kuni-karam-istemol-qilish-kerak-21526636.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21561082_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_22661c66750e26eb32d6f43b18d9b952.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сифатли шоколат танлаш шоколад сифатини аниқлаш шоколад какао
сифатли шоколат танлаш шоколад сифатини аниқлаш шоколад какао
Ширинтомоқлар учун десерт: сифатли шоколадни қандай танлаш мумкин
Ушбу маҳсулотнинг сифатлисини танлаш учун эксперт ўрамдаги йўриқномани яхшилаб ўқиб чиқишни тавсия қилади. Маълумки, шоколад какао ва шакардан тайёрланган маҳсулотдир.
ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Яхши шоколад доимо оғизга тушиши биланоқ эриб кетади, чунки унинг эриш температураси одам танаси температураси (35-37 градус) билан бир хил бўлади. Бу ҳақда "Barry Callebaut" компаниясининг маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Екатерина Логинова “Прайм” агентлигига маълум қилди.
Экспертнинг сўзларига кўра, ҳақиқий шоколад музлатгичда ёмон сақлангандагина оғизда секин эрийди.
Мутахассис, шунингдек, мазкур маҳсулотнинг сифатлисини танлашда ўрамдаги йўриқномани диққат билан ўқиб чиқишни тавсия қилади. Маълумки, шоколад какао ва шакардан тайёрланган маҳсулот. Сифатли шоколад таркибида албатта какао маҳсулоти қолдиғининг камида 35 фоизи ҳамда какао мойининг камида 18 фоизи ва какао маҳсулотларининг ёғсиз қуруқ қолдиғининг 14 фоизи бўлиши керак.
Логинованинг таъкидлашича, ҳақиқий шоколадни оддий қандолат маҳсулотидан ажратиб олиш учун уни эритиб кўриш ва кейин у хона ҳароратида қандай совушини кузатиш йўли билангина аниқлаш мумкин.
"Ҳақиқий шоколад ҳароратсиз қотиб қолганда бир хил массага қотиб қолмайди, балки юмшоқ бўлиб қолади. Бир мунча вақт ўтгач, у сиртдан қаттиқлаша бошлайди, сўнгра бутун тузилишда қўшимча-кристаллар пайдо бўлади", - дейди мутахассис.
Унинг фикрига кўра, агар сиз какао мойи ўрнини босувчи моддалар асосида тайёрланган шоколадни сув ҳаммомида эритиб юборсангиз, у бир ҳил тузилиш билан қотиб қолади. Бундай моддалар полиморфизмга эга бўлмагани учун кристалланиш ва кул ранг пайдо бўлмайди.