Келгуси беш йилда Ўзбекистонда 21 та йирик ГЭС барпо этилади

© Sputnik / Илья НаймушинСброс воды на ГЭС
Сброс воды на ГЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Oбуна бўлиш
2025-2026 йилларда 740 мегаватт қувватли 21 та йирик ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда. 22 та майдонда эса кичик гидростанциялар қурилади.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистонда яқин беш йил ичида гидроэлектр станцияси қуриш соҳада 740 мегаватт қувватли 21 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳалар билан президент Шавкат Мирзиёев танишди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, келгуси йилда 170 мегаваттли 7 та, 2023-2024 йилларда 150 мегаваттли 12 та ҳамда 2025-2026 йилларда 420 мегаваттли 2 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Президент ушбу иншоотларни сифатли қуриш ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Мирзиёев тўғон талаб этмайдиган кичик гидростанциялар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бунга хусусий секторни жалб қилиш кераклигини таъкидлади.
Бугунги кунда 22 та шундай истиқболли майдон рўйхати шакллантирилган. Уларда қуввати 5 мегаваттгача бўлган мини гидро электр станциялар қуриш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.
Шунингдек, Норин, Сўх, Танхоз, Оқ булоқ, Угам каби дарёлар ва каналларда 500 киловаттгача қувватга эга ихчам гидростанциялар ўрнатиш имконияти борлиги қайд этилди.
Қуёш, шамол электр станциялари ўрнатгани учун аҳоли ва тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилган бўлса, кичик гидростанциялар учун ҳам шундай имтиёз ва субсидиялар қўлланилиши белгиланди.
Сергей Кондратьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Янги ГЭС қурилишидан Тошкент ва Москва қандай фойда кўради - видео
2017 йилда президент фармони билан "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти ташкил этилган эди. Ўтган даврда 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 8 таси модернизация қилинди. Натижада 244 мегаваттлик қўшимча қувват яратилди.
Янгиликлар лентаси
0