Афғонистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида парвозлар кейинги ҳафтадан тикланади - ОАВ

© Pixabay / Gerhard G.Самолет в небе, иллюстративное фото
Самолет в небе, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Oбуна бўлиш
Кобул ва Тошкент ўртасида авиақатновлар кейинги ҳафтадан қайта тикланади - ОАВ
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Кобул ва Тошкент ўртасида авиақатнов келаси ҳафтадан тикланиши мумкин, деб хабар қилди Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси раҳбари Замар Камгар баёнотига асосан.
Исматулла Иргашев в Кабуле провел встречи с членами Временного правительства Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Ўзбекистон ва Афғонистон қатор соҳалардаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилди
Унинг сўзларига кўра, ҳаво транзити муаммоси ҳал қилинди. Келгуси ҳафтадан Кобул-Тошкент ва Тошкент-Кобул тўғридан-тўғри рейслар бошланиши керак.
Бироқ Ўзбекистон авиация маъмурияти мунтазам парвозлар қайта тикланиши ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди.
“Ҳозирча бизда бундай маълумотлар йўқ”, — деди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакили РИА Новости агентлигига.
“Ўзавиация” агентлиги ҳам “уларда бундай маълумотлар йўқ” деб хабар берди.
Янгиликлар лентаси
0