“UzAuto Motors” “Captiva” харидорларига пулларини қайтаришни бошлади

© ChevroletChevrolet Captiva 5
Chevrolet Captiva 5 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
“Captiva 5” учун пул тўлаган 161 харидор пулларини қайтариб олишган. Яна 41 мижозга ваъда қилинган компенсация тўланган.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. “UzAuto Motors” етказиб бериши тўхтатилган “Chevrolet Captiva 5” автомобили учун харидорларга пулларини қайтариш ва компенсация тўлашни бошлади.
Компания хабарига кўра, “Captiva 5” учун пул тўлаган 461 нафар харидордан 161 нафари пулларини қайтариб олган. 207 киши бошқа моделни олишга қарор қилган.
29 ноябрдан ваъда қилинган 5 фоизлик компенсацияни тўлаш бошланган. 41 нафар мижоз уни олишга улгурган.
Компания қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олишларига ишонтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” АЖ “Captiva 5” автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномаларни тўхтатиши ва олдин тузилган шартномалар бўйича мижозлар пулларини қайтаришини маълум қилган эди. Қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тўлашга ваъда берган эди.
Маълумот учун, “Captiva 5” автомобиллари Ўзбекистонда 2021 йилнинг сентябрь охирда сотувга чиққан эди. UzAuto Motors Мексикада ишлаб чиқариладиган ушбу автомобилни харидорларга 2022 йилнинг январида етказиб беришни ваъда берган эди. Бу модел нархи 192 миллиондан 269 миллион сўмгача деб эълон қилинган эди.
Плата Поликом 741К-FC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Дунёда яримўтказгичлар инқирози – ҳаммасига ким айбдор?
Янгиликлар лентаси
0