https://sputniknews.uz/20211130/qamchiq-dovonidagi-baliq-yomgiriga-izoh-berildi-21578138.html
Қамчиқ довонидаги “балиқ ёмғирига” изоҳ берилди
Қамчиқ довонидаги “балиқ ёмғирига” изоҳ берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” ёққани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
2021-11-30T11:42+0500
2021-11-30T11:42+0500
2021-11-30T11:42+0500
ҳодисалар
тошкент вилояти
қамчиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21577653_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_ed92020fbabf1fb4d7250d6f6c263773.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” ёққани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги бу ҳодиса юзасидан маълумот берди.“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг маълум қилишича, воқеа 26 ноябрь куни A-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 227 километр қисмида рўй берган.Шунчаки боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган пайтда машинадаги елим идиш ёрилиб, балиқлар йўлга сочилиб кетган. Ҳодиса ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида содир бўлган. Машина хорижий корхонага тегишли бўлган.Мазкур транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21577653_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_82507905bf7955a91eacab81943c5802.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео қамчиқ балиқ ёмғири
видео қамчиқ балиқ ёмғири
Қамчиқ довонидаги “балиқ ёмғирига” изоҳ берилди
Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” ёққани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” ёққани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги бу ҳодиса юзасидан маълумот берди.
“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг
маълум қилишича, воқеа 26 ноябрь куни A-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 227 километр қисмида рўй берган.
Шунчаки боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган пайтда машинадаги елим идиш ёрилиб, балиқлар йўлга сочилиб кетган. Ҳодиса ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида содир бўлган. Машина хорижий корхонага тегишли бўлган.
Мазкур транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.