https://sputniknews.uz/20211130/ozbekiston-yana-bir-davlat-bilan-diplomatik-munosabatlar-ornatdi-21585677.html
Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Sputnik Ўзбекистон
Панама Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди.
2021-11-30T16:40+0500
2021-11-30T16:40+0500
2021-11-30T16:44+0500
сиёсат
ўзбекистон
панама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21585631_0:0:1715:966_1920x0_80_0_0_63e7b6d895cd995aed10bb8ca69cb1b9.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Панама Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди."Дунё" АА хабарига кўра, кеча, 29 ноябрь куни, Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепсион Жарамилла имзо қўйган.Панама Марказий ва Жанубий Америка туташган жойда, Атлантика ва Тинч океанлари оралиғида жойлашган ва муҳим юк ташиш йўлини таъминлайдиган давлатдир.Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари фаоллаштириш бўйича келишув олишди.Ўзбекистон жорий йил 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
ўзбекистон
панама
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21585631_86:0:1641:1166_1920x0_80_0_0_ab4d6aa73f3ca933858f6ae799a22c18.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон панама дипломатик муносабатлар
ўзбекистон панама дипломатик муносабатлар
Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
16:40 30.11.2021 (янгиланди: 16:44 30.11.2021) Ўзбекистон 138-давлат билан дипломатик муносабатларни ўрнатди
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Панама Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди.
"Дунё" АА
хабарига кўра, кеча, 29 ноябрь куни, Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепсион Жарамилла имзо қўйган.
Панама Марказий ва Жанубий Америка туташган жойда, Атлантика ва Тинч океанлари оралиғида жойлашган ва муҳим юк ташиш йўлини таъминлайдиган давлатдир.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари фаоллаштириш бўйича келишув олишди.
Ўзбекистон жорий йил 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар
ўрнатган эди.